АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    ЕР УМУММИЛЛИЙ БОЙЛИГИМИЗДИР (2019 йил 15 март. №5)

    Раздел: Шарҳлар Дата публикации: 29-04-2019, 15:18

    Зеро, ер давлат мулки, халқимизнинг умуммиллий бойлигидир. Бу бойликнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш, ердан оқилона фойдаланиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Конституциямизнинг 55-моддасида ҳам "Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир" деб ёзиб қўйилган. Бинобарин, ер халқни тўйдиради, кийинтиради, боқади. Уни муқаддас тутишимиз, унга меҳр беришимиз зарур.

    Қонунларимизда ердан фойдаланишнинг ҳуқуқий тартиблари белгилаб берилган, "Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси" қабул қилинган. Шу йил 5 март куни эса "Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Қонун 2019 йил 5 июндан кучга киритилади.

    Қонун билан Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари ердан фойдаланиш тартиблари тўғрисидаги қўшимчалар билан тўлдирилди. Жумладан, Жиноят кодексининг 197-моддаси суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаслик билан боғлиқ биринчи қисм билан тўлдирилди. Унга кўра суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрмаслик шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жаримага тортилади ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишларига жалб қилинади.

    Шунингдек улар икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишлари ҳам мумкин. Ушбу қилмишни такроран ҳамда бир  гуруҳ бўлиб тил бириктирган ҳолда содир этган шахсларга нисбатан эса жавобгарлик санкциялари янада кучайтирилди. Айни пайтда қонунда биринчи марта шундай жиноятни содир этган фуқароларга енгиллик ҳам берилмоқда. Агар улар ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф қилса, жавобгарликдан озод қилинади.

    Одатда амалиётда ерни бериш тартибларини бузишдаги маъмурий-буйруқбозлик ҳолатлари, ер ажратишда моддий манфаатдорлик туфайли қонун талабларига амал қилмаслик жиноятлари ҳам учраб туради. Шунинг учун ҳам кодекснинг "Ўзбошимчалик" деб номланган 229-моддаси янги тўртинчи қисм билан тўлдирилди. Қўшимчага асосан ўзига нисбатан маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг ҳам  ер бериш тартибини бузган шахслар қонун кучга киритилганидан сўнг энг кам ойлик иш ҳақининг юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланадилар.

    Шундай ҳаракатлар такроран содир этилган бўлса, бу ҳаракат суғориладиган ерларнинг қишлоқ хўжалик оборотидан чиқишига сабабчи бўлса, жазо чоралари янада кучайтирилади.

    Мазкур қонун билан Ер кодекси ҳам 49-1-модда билан тўлдирилди. Ушбу қўшимчага асосан тажриба ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари, ташкилотларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар доимий фойдаланиш, муддатли фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида илмий-тадқиқот ва таълим мақсадлари, товар қишлоқ хўжалигини юритиш, илғор тажрибани тарғиб этиш мақсадида берилади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, юқорида номлари тилга олинган ўқув, илмий муассасалари ер участкаларини ижарага ёки иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқига эга эмас. Шунингдек, бундай ерларда иморатлар ва иншоотлар қуришга фақат Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан алоҳида ҳоллардагина рухсат берилади.

    Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам қўшимчалар (68-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари санкциялари) киритилди. Тасдиқланган ер тузилиши лойиҳа ҳужжатларидан тегишли рухсат бўлмай туриб четга чиққан, тегишли органлар билан келишмай туриб объектларни жойлаштирган, лойиҳалаштирган, қурган ва уларни фойдаланишга топширган, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузган, ерлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни бузиб кўрсатган, ахборотларни беришдан бўйин товлаган ёки нотўғри ахборот берган фуқароларга нисбатан бериладиган жазо чоралари кучайтирилди.

    Шубҳасиз, "Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни мамлакатимизда ердан оқилона ва самарали фойдаланиш, уни муҳофаза қилишда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу қонун фуқароларни ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига нисбатан итоаткорлик руҳида тарбиялаш, ер ва ер ресурсларидан фойдаланишда уларда масъулият ва жавобгарлик ҳиссини кучайтириш учун хизмат қилади.

    Зафар ШАРИПОВ,

    вилоят прокуратурасининг бўлим бошлиғи.

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

    ДЕМОКРАТИК ТАМОЙИЛЛАР МЕЗОНИ АСОСИДА (2019 йил 15 март. №5)

    Мамлакатимизда бошқарув тизимини изчил такомиллаштириш, уни жаҳон стандартлари асосида демократик институтларга айлантириш, фуқаролар олдидаги масъулиятини янада кучайтириш юзасидан жиддий ислоҳотлар олиб борилмоқда. ...

    ЖАЗО ЧОРАЛАРИ КУЧАЙТИРИЛДИ (2019 йил 30 январь. №2)

    2019 йил 15 январда "Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва...

    АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ҲИСОБ БЕРАДИ (2019 йил 14 январь. №1)

    2019 йил 8 январда Ўзбекистон Республикасининг "Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни қабул...

    ЯШИРИЛГАН СОЛИҚНИ БИР ОЙДА ТЎЛАСА (№33. 20 ноябрь 2018 йил)

    — Бир ўртоғим масъулияти чекланган жамиятида бош ҳисобчи бўлиб ишларди. Яқинда уларнинг корхонасида ходимларнинг шикояти юзасидан текширув ўтказишганда ҳақиқий даромаддан нотўғри тарзда солиқ ва мажбурий тўловлар ушланганлиги...

    ЭКОЛОГИК МУВОЗАНАТНИ БУЗМАНГ! (№32. 10 ноябрь 2018 йил)

    Жаҳондаги глобаллашув жараёни, саноатнинг, интеллектуал салоҳиятнинг шиддат билан ривожланиши инсоннинг яшаш тарзида ҳам ижобий, ҳам салбий оқибатларни келтириб чиқармоқда. Жумладан, атроф- муҳитнинг турли саноат ва маиший...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.