АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    ДЕМОКРАТИК ТАМОЙИЛЛАР МЕЗОНИ АСОСИДА (2019 йил 15 март. №5)

    Раздел: Шарҳлар Дата публикации: 29-04-2019, 15:17

    Мамлакатимизда бошқарув тизимини изчил такомиллаштириш, уни жаҳон стандартлари асосида демократик институтларга айлантириш, фуқаролар олдидаги масъулиятини янада кучайтириш юзасидан жиддий ислоҳотлар олиб борилмоқда.

    Ўзбекистон Республикасининг шу йил 5 мартда қабул қилинган "Хукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни бу жиҳатдан ғоят муҳим ахамиятга эгадир.

    Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Қонунларга ўзгартишлар киритилди. Жумладан, Конституциямиздаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мутлақ ваколатларига бағишланган 79-модданинг 4-банди қуйидаги мазмундаги 4 ва 5 бандлар билан алмаштирилди:

    "4) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлатнинг ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш;

    5) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимларига тасдиқлаш учун кўриб чиқиш ва маъқуллаш"  Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатларига кирмоқда. Демак, эндиликда Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари янада кенгайтирилмоқда.

    Шунингдек, Конституциянинг 93-моддасининг 11-банди ҳам янги таҳрирда баён этилмоқда. Унга кўра қонун кучга киргандан сўнг Президент Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистон Республкаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлайди ва лавозимларидан озод қилади.

    Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар сабабли, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўҚрисида"ги Қонун ҳам янги моддалар билан тўлдирилди. Масалан, ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш тартиби тўғрисидаги 22-1-модда билан тўлдирилди. Янги моддага асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзод у масъул қўмита, фракциялар ва депутатлар гуруҳлари томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилганидан кейин Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади ва маъқулланади.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг лаво-зимига номзод унинг номзоди Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганида ва маъқулланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий-ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳаракатлар режасини тақдим этади. Қонунчилик палатаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодни рад этган тақдирда Бош вазир кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун янги номзодни киритади.

    Мазкур қонун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш тартибларини назарда тутувчи 32-2-модда билан ҳам тўлдирилди. Шу муносабат билан "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги, "Парламент назорати тўғрисида"ги Қонунларга ҳам тегишли тартибда янги моддалар китилди.

    Ўзбекистон Республикасининг "Хукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни 2019 йил 1 апрелдан кучга киритилади. Шубҳасиз, мазкур қонуннинг кучга киритилиши жамиятда демократик тамойилларнинг устуворлигини таъминлайди, ижро тизимида масъулиятни янада кучайтиради, халқ билан давлат идоралари ўртасидаги муносабатларда ўзаро ишончни мустаҳкамлайди.

                                            Жамшид САЛОҲИДДИНОВ,         

    вилоят прокуратурасининг бўлим бошлиғи.

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

    ЕР УМУММИЛЛИЙ БОЙЛИГИМИЗДИР (2019 йил 15 март. №5)

    Зеро, ер давлат мулки, халқимизнинг умуммиллий бойлигидир. Бу бойликнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш, ердан оқилона фойдаланиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Конституциямизнинг 55-моддасида ҳам "Ер, ер ости бойликлари, сув,...

    ЖАЗО ЧОРАЛАРИ КУЧАЙТИРИЛДИ (2019 йил 30 январь. №2)

    2019 йил 15 январда "Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва...

    АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ҲИСОБ БЕРАДИ (2019 йил 14 январь. №1)

    2019 йил 8 январда Ўзбекистон Республикасининг "Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни қабул...

    ҚОНУН ФУҚАРОНИ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ (№31. 30 сентябрь 2018 йил)

    Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, суд жараёнида адолат тамойилларининг устуворлигини таъминлаш, мансабдор шахсларнинг қонун талабларига амал қилиш соҳасидаги масъулиятларини янада...

    ТИЛ – МИЛЛАТНИНГ ЎЗЛИГИДИР (№30. 2018 йил 20 октябрь)

    Ўзбекистон мустақилликка эришиш арафасида оилавий ва бозор тили даражасига тушиб қолган ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш ҳақидаги таклиф ва курашлар самарасиз кетмади. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.