АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    АҲОЛИ МУАММОСИНИ ҲАЛ ҚИЛИШ УСТУВОР ВАЗИФА (2019 йил 15 март. №5)

    Раздел: Шарҳлар Дата публикации: 29-04-2019, 15:17

    Маълумки, мамлакатимизда "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхоналар ҳуқуқий жиҳатдан расмий мақомга эга бўлган эди.

    Ўтган қисқа давр мобайнида эса Президент ташаббуси билан ташкил этилган бу тизим халқимизнинг турмуш тарзи, жамият ҳаётини янгилаш, хизмат кўрсатиш соҳасидаги энг долзарб муаммолар ва нуқсонларни бартараф этишнинг самарали воситаларидан бирига айланди. Аммо давр, замон тараққиёти ва бугунги глобал воқеалик аҳолига хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш, ҳар бир фуқаронинг бугунги кундан рози бўлиб яшаши учун кенг имкониятлар яратиш заруратини илгари сурмоқда. Давр шундай шиддат билан кечмоқдаки, кечаги янгилик бугунга келиб оддий хабарга айланиб қолмоқда. Одамлардаги эҳтиёж ва қизиқиш ҳам шунга қараб шиддат билан ўзгармоқда.

     Ана шундай вазиятда давлатнинг энг муҳим вазифаси халққа замон талабларига мос равишда хизмат кўрсатиш, уларнинг яхши яшашга бўлган эҳтиёжларини тўлақонли қаноатлантиришдан иборатдир. Президентнинг шу йил 17 январдаги "Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонини бу жиҳатдан ўз вақтида қабул қилинган расмий ҳужжат деб баҳолаш мумкин.

     Гап шундаки, Халқ қабулхоналари гарчи бугунги кунда аҳоли муаммолари билан ишлашнинг энг самарали тизимига айланиб улгурган бўлишига қарамай, уни бугунги воқеалик талаблари асосида халққа янада яқинлаштириш зарурати пайдо бўлган эди. Жумладан, мурожаатлар билан ишлашнинг амалдаги тизими аҳолининг мавжуд муаммоларини тўлиқ қамраб олиш ва тезкорлик билан ҳал қилиш имконини бермаяпти. Жойлардаги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш ҳамда уйма-уй юриш орқали муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишга, зиммасига юклатилган вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажаришга етарли эътибор қаратмаяпти.

    Шунинг учун ҳам 2019 йил 1 февралдан Халқ қабулхоналарининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалдаги тизими билан бир қаторда, Халқ қабулхоналарининг муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишни, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий қилинди.

    Эндиликда Халқ қабулхоналари ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлайди ҳамда ҳал қилинишини таъминлайди. Туман (шаҳар) Халқ қабулхоналари бошчилик қиладиган секторлар штаблари аъзоларидан иборат ишчи гуруҳлар ҳудудларни маҳаллалар ва хонадонлар (оилалар) кесимида таҳлил қилади, аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан қисқа (1 йиллик) ва ўрта муддатли манзилли тадбирлар режаларини шакллантиради.

    Фармон билан Халқ қабулхоналарига секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, иж-тимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали ижтимоий-иқтисодий муаммо-ларни аниқлаш ва ҳал қилиш фаолиятини доимий равишда мувофиқлаштириб бориш, ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш-лаш, оммавий ва сайёр қабуллар ўтказиш тизимини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш вазифалари юклатилмоқда. Шунингдек, улар маҳаллалар ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолашда, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ҳудудий, тармоқ ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини назорат қилишда иштирок этади.

    Айни пайтда Халқ қабулхоналарига секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, мурожаатлар билан ишлаш, ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолиятини тизимли ўрганиш, кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, шунингдек секторлар фаолиятини баҳолашда иштирок этиш, секторлар штаби таркибига киритилган давлат органлари ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун уларни лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жавобгарликка тортиш бўйича юқори турувчи давлат органларига таклифлар киритиш ҳуқуқи берилди.

    Халқ қабулхоналари давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан фаолияти учун зарур бўлган ахборотлар ҳамда ҳужжатларни сўраш ва олиш, уларнинг мутахассисларини жалб қилиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан улар фаолияти ва кўрсатадиган хизматларига оид тартиб-қоидаларнинг аҳолига тўлиқ ва тезкор етказилишини таъминлашга қаратилган чоралар кўриш ваколатларига ҳам эга бўлди. Аҳолига муаммолари юзасидан мутасадди давлат органларига мурожаат қилиш ва ўз мурожаатларининг жавобини вақтида олишлари учун ҳам кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

     Фармон билан тегишли давлат идораларига давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлимлари фаолияти ва кўрсатадиган хизматларига оид тартиб-қоидаларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари (мобил иловалар, веб-сайтлар, электрон тўлов воситалари ва бошқалар) орқали аҳолига тўлиқ ва тезкор етказилишини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

     Барча давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг вилоят бўлинмаларига веб-сайтларини 2019 йилнинг 1 июлига қадар, туман (шаҳар) бўлинмалари веб-сайтларини 2020 йилнинг 1 январига қадар ташкил қилиш орқали фуқароларнинг ҳар бир давлат органи ҳудудий бўлинмаларига бевосита электрон мурожаат қилиш имконияти яратилишини таъминлаш топширилди.

    Айтиш мумкинки, Фармон мамлакатимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва уларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал қилишга, мурожаатларнинг ижросини сифатли ва ишончли таъминлашга нисбатан давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятларини янада оширади. Халқимизга хизмат қилиш маданиятини янада юксалтириш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун кенг имкониятлар яратишнинг янги даврини бошлаб беради. 

     

    Маъруф ХЎЖАМҚУЛОВ,

    Зарбдор туман прокурори.

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

    МУРОЖААТ ҚИЛИШ МАДАНИЯТИНИ ЎРГАНАЙЛИК (2019 йил 24 февраль. №4)

    23 февраль куни Фориш тумани ҳокимлигининг мажлислар залида вилоят адлия бошқармаси, туман адлия бўлими, туман прокуратураси, вилоят адвокатура бошқармаси ҳамда "Адолат ёлқини" газетасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси...

    СИЗНИНГ МУРОЖААТ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНГИЗ №36. 22 декабрь 2018 йил

    Мамлакатимизда фуқароларнинг давлат ва ҳокимият органларига мурожаат қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан ҳуқуқий асосларда белгилаб қўйилган. Асосий Қонунимизнинг 35-моддасида "Ҳар бир шахс...

    ИЧИМЛИК СУВИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИНГ (№32. 10 ноябрь 2018 йил)

    Бугунги кунда жаҳонда ичимлик суви глобал муаммолардан бирига айланиб бораётган бир пайтда сув таъминоти тармоқларининг фаолиятини тўғри ташкил этиш, аҳолининг ичимлик суви ресурсларидан оқилона фойдаланишини таъминлаш...

    ҲУҚУҚИЙ БИЛИМ: ТАРҒИБОТ ВА НАТИЖА (2018 йил 29 сентябрь, №28)

    Жамиятимизда фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий турмуш шароитларини юксалтириш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун барча имкониятларни яратиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланган. Шу мақсадда энг аввало,...

    ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

    Мамлакатимизда айниқса, сўнгги йилларда хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш, кичик бизнес ҳамда ишбилармонлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўнлаб қонунлар ва...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.