АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    ЭЛ ОСОЙИШТАЛИГИ ГАРОВИ (2019 йил 24 февраль. №4)

    Раздел: Шарҳлар Дата публикации: 26-04-2019, 10:45

    Мамлакатимизда барпо этилаётган ҳуқуқий давлатнинг муҳим шартларидан бири қонунчиликни таъминлаш ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг дахлсизлигини таъминлашдан иборат.

    2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш билан боғлиқ аниқ вазифалар белгиланган.

    Мазкур вазифалар ижроси юзасидан Президентимизнинг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори қабул қилиниб, давлат органлари ва кенг жамоатчилик олдида турган муҳим вазифалар аниқ ва равшан қилиб белгилаб берилди. Бу борадаги ишлар таъсирчанлигини ошириш мақсадида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни — "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" этиб белгиланди. Айтиш жоизки, жойларда бу амалиёт ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

    Ҳар бир маҳаллани ҳуқуқбузарликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, бу борада бефарқлик, лоқайдлик ҳолатларига барҳам бериш жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлашнинг асосий шартларидан биридир. Ҳар бир фуқаро онгида "Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак" деган туйғуни шакллантириш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Зеро, ҳуқуқбузарликлар ўз-ўзидан содир этилмайди. Асосий вазифа ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки унинг барвақт олдини олиш, содир этилишига имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф этишдан иборат бўлиши лозим.

    Сирожиддин Ўралов,

    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси кадрлар бошқармаси катта инспектори.

     

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

    ҚОНУННИ ҲУРМАТ ҚИЛИШ БУРЧ (2019 йил 24 февраль. №4)

    Сўнгги йилларда миллий ҳуқуқ тизимида ислоҳотларнинг янги даври бошланди. Хусусан, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалда таъминлаш тизимдаги ислоҳотларнинг бош ғоясига айланди. Ҳар томонлама ривожланган, эркин ва фаровон, қонун...

    ФУҚРОРЛАР МАНФААТИ ҲАММА НАРСАДАН УСТУН(2019 йил 14 февраль. №3)

    Мамлакатимизнинг Олий Қонуни ҳисобланадиган Конституциямиз мустақилликнинг бевосита ҳосиласи тарзида вужудга келди ва замон руҳига хос ва мос, энг муҳими, Ўзбекистон Республикасининг олий мақсади бўлган демократик ҳуқуқий давлат...

    КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ –АДОЛАТ БАРҚАРОРЛИГИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ –АДОЛАТ БАРҚАРОРЛИГИ КАФОЛАТИДИР №36. 22 декабрь 2018 йил №36. 22 декабрь 2018 йил

    Мамлакатимизда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашиш, жамиятда адолат ва қонунийлик принциплари барқарорлигини таъминлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилган....

    ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ –ОСОЙИШТАЛИК КАФОЛАТИ (№32. 10 ноябрь 2018 йил)

    Мамлакатимизда барпо этилаётган ҳуқуқий давлатнинг муҳим шартларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг дахлсизлигини таъминлашдан иборат. Қайд этиш жоизки, ўтган вақт давомида фуқароларнинг тинч...

    ИНСПЕКЦИЯ НЕГА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ? (2018 йил 29 сентябрь, №28)

    Савол: Кейинги пайтларда Ўбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ташкил этилганлиги тўҚрисида кўп эшитаяпман. Мазкур...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.