АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    ШИКОЯТИНГИЗ, АРИЗАНГИЗ ЎРГАНИЛДИ, ҲАЛ ҚИЛИНДИ (2019 йил 24 февраль. №4)

    Раздел: Мурожаатлар Дата публикации: 26-04-2019, 10:44

    Фуқаро Ш. Сафаров М. Торасяндан иш ҳақини ундириб беришни сўраб "Ишонч телефони" орқали Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат йўллаган эди. Ш. Сафаровнинг мурожаати вилоят прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилди.

    Ўрганиш давомида Ш. Сафаровнинг ҳақиқатан ҳам М. Торасян билан оғзаки келишув асосида унинг уй-жой қурилиши ишларини бажарганлиги аниқланди. Бироқ М. Торасян мурожаат муаллифига иш ҳақини ўз вақтида тўлиқ тўламаган.

    Мурожаатни текшириш жараёнида Ш. Сафаров фойдасига М. Торасяндан 1.800.000 сўм пул маблағи иш ҳақи сифатида ундириб берилиши таъминланди.

    Одил ЭШКАБИЛОВ,

    вилоят прокуратурасининг

    бўлим катта прокурори.

     

                            * * *

    Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидан келган аҳоли вакиллари 2018 йил пахта йиғим-терими мавсуми давомида Мирзачўл туманидаги "Тошкент" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги фермер хўжаликларига ёрдам беришади.

    Йиғим-терим давом этаётган кунларда шу маҳаллада истиқомат қилаётган фуқаролар Ж. Тошмирзаев ва унинг турмуш ўртоғи ўзаро оғзаки келишувга кўра хашарчиларга хизмат кўрсатишади. Бироқ кўрсатилган хизмат ҳақи ўз вақтида тўланмайди.

    Ж. Тошмирзаев хизмат ҳақини ундириб беришни сўраб Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишонч телефони"га қўнғироқ қилишга мажбур бўлади. Натижада муаммо ечимига прокуратура аралашади. Ўрганишлар давомида Ж. Тошмирзаевга кўрсатилган хизмат ҳақи тўлиқ ундириб берилади.

    Дилмурод КАРИМОВ,

    вилоят прокуратурасининг бўлим катта прокурори.

     

    *  *  *

    Фуқаро Х. Маматқулов ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, мурожаат қилган эди.

    Мурожаатни ўрганиш давомида Х. Маматқулов Жиззах шаҳар маъмурий судининг 2018 йил 3 апрелдаги қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-3-моддасига кўра ҳуқуқбузар деб топилганлиги аниқланди. Унга нисбатан 1.377.920 сўм жарима жазоси тайинланган.

    2018 йил 19 сентябрда эса Жиззах шаҳар маъмурий суди мазкур қарорни бекор қилган ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-1-моддасига асосан уни юритувдан тугатган. Мурожаатни кўриб чиқишда маъмурий суднинг юқоридаги қарорини ўзгартириш ва бекор қилиш юзасидан асослар топилмади.

    Фуқаро Х. Маматқуловнинг мурожаатидаги Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ходимларидан норозилиги билан боғлиқ қисми Жиззах шаҳар прокуратурасига ўрганиш учун юборилди. 2018 йил 9 ноябрда шаҳар прокуратураси томонидан терговолди текширув ҳаракатлари ўтказилган. Текширув жараёнида бирор бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмаганлиги аниқланган. Шунинг учун мурожаатда келтирилган важлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-қисмига кўра рад этилган.  Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарор бўйича тўпланган ҳужжатларнинг қонунийлигини ўрганиб, хулоса бериш учун тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бўлимига ўтказилган.

    Хуршид МУХАММАДИЕВ,

    вилоят прокуратурасининг бўлим бошлиғи.

     

    * * *

     Фуқаро Ф. Абдуллаев Шароф Рашидов туманидаги "Куёвбоши" маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси М. Ҳайдарованинг ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб прокуратурага мурожаат қилган эди.

    Мурожаат ўрганиб чиқилди. Ҳақиқатан ҳам "Жиззах ҳақиқати" газетасининг 2018 йил 28 ноябрдаги 95-сонида Шароф Рашидов туман "Куёвбоши" маҳалла фуқарлар йиғини хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси М. Ҳайдарованинг "Ёлғон тиббий кўрик оқибати" сарлавҳали мақоласи чоп этилган.

    Мақолада Ф. Абдуллаева ва унинг турмуш ўртоғининг исм-фамилиялари бош ҳарфлари кўрсатилган. Текширишда мақолада келтирилган маълумотлар ўз тасдиғини топмаган. Бу ҳақда Дўстлик туман маъмурий судининг  2018 йил 4 декабрдаги 350-сонли, Мирзачўл туман маъмурий судининг 2018 йил 4 декабрдаги 01-20-17-сонли, вилоят руҳий касалликлар диспансерининг 2018 йил 30 ноябрдаги 5643-сонли ва Мирзачўл туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг 2018 йил 14 декабрдаги 538-сонли маълумотномаларида келтириб ўтилган.

    Мурожаатни ўрганиш жараёнида "Куёвбоши" маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси М. Ҳайдаровага нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.

     

    Илҳом МАХМУДОВ,

    вилоят прокуратурасининг бўлим катта прокурори.

     

    * * *

    Фуқаро Ў. Жумабоев турмуш ўртоғи Д. Музаффарованинг иш ҳақи ва ҳисоб-китоб пулларини ундириш учун ёрдам сўраб Ўзбекистон Республикаси Президенти номига "Ишонч телефони" орқали мурожаат қилган эди. Мурожаат прокуратура томонидан кўриб чиқилди.

    Д. Музаффарова Фориш давлат ўрмон хўжалигида ҳисобчи лавозимида ишлаган. 2018 йил 2 октябрда ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаган. Бироқ ўрмон ҳўжалиги томонидан унга сентябрь ойи иш ҳақи ва якуний ҳисоб-китоб пуллари тўланмаган.

    Прокуратура аралашгандан сўнг Фориш давлат ўрмон ҳўжалиги маъмурияти Д. Музаффаровага иш ҳақи ва якуний ҳисоб-китоб пулларини тўлиқ тўлаб берди.

                           

    Н.  ЎРОЗБОЕВ,

    вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори.

     

                        *  *  *                 

    Фуқаро О. Маматқулов "Absolute Propertu" масъулияти чекланган жамиятида ўзаро оғзаки келишув асосида ишлайди.

    Бироқ масъулияти чекланган жамияти маъмурияти унга ишлаган даври учун меҳнат ҳақини тўлиқ тўлаб бермайди. Шундан кейин фуқаро О. Маматқулов МЧЖдан иш ҳақини тўлиқ ундириб беришда амалий ёрдам сўраб прокуратура органларига мурожаат қилишга мажбур бўлади.

    Прокуратура томонидан О. Маматқуловнинг аризаси ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида унга "Absolute Propertu" масъулияти чекланган жамиятидан ишлаган даври учун меҳнат ҳақи тўлиқ ундириб берилди.

               

    Миржалол  АХМЕДОВ,

    вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори.

     

    * * *

    Фуқаро С. Давронова вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига ишга тикланмаётганлиги сабабли амалий ёрдам беришларини сўраб вилоят прокуратурасига мурожаат қилган эди. Мурожаат прокуратура томонидан ўрганиб чиқилди.

    Ўрганиш давомида аниқландики, С. Давронова марказ бош врачининг буйруғи билан 2017 йил 1 ноябрда ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққан. Унгача вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг гастроэнтерология бўлими катта ҳамшираси лавозимида ишлаб келган. Аммо таътилдан қайтганидан сўнг уни ишга тиклашмаган.

    Прокуратура аралашувидан сўнг марказ бош врачининг 2019 йил 4 январдаги буйруғи билан С. Давронова ўз вазифасига қайта тикланган.

               

    Илҳом НОРМАТОВ,

    вилоят прокуратурасининг бўлим катта прокурори. 

     

    * * *

    Фуқаро А. Қодиров ва бошқалар "Айдар дарё транс" хусусий корхонаси раҳбари Б. Мухторовдан иш ҳақларини ундириб беришларини сўраб мурожаат қилишган эди.

    Шикоятни ўрганиш жараёнида ҳақиқатан ҳам мурожаат муаллифларининг акционерлик тижорат "Микрокредитбанк"нинг Мирзачўл туман филиали биносини пудрат шартномаси асосида жорий таъмирлаш ишларида қатнашганликлари аниқланди.

     Аммо "Айдар дарё транс" хусусий корхонаси раҳбариятининг эътиборсизлиги ва корхона ҳисоб рақамида маблағ йўқлиги сабабли ишчиларга иш ҳақлари ўз вақтида тўланмаган. Прокуратура аралашуви билан А. Қодиров ва бошқаларга Б. Мухторовдан 17 миллион сўм пул маблағи иш ҳақи сифатида ундириб берилди.

               

    Элёр  ИСЛОМОВ,

    вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси.

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

    СУДГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ ТУШУНТИРИЛДИ №36. 22 декабрь 2018 йил

    Фуқаро М. Ҳаққулов пахта йиғим-терими мавсумида хашарчиларга кўрсатилган транспорт хизматлари учун масъул ташкилотлар томонидан тўловлар амалга оширилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган эди. Мурожаат вилоят прокуратураси...

    ДАЪВО АРИЗАСИ КИРИТИЛДИ №35 12 декабрь 2018 йил

    "Light Future Invest" масъулияти чекланган жамияти раиси А. Тоштемиров жамиятнинг Жиззах шаҳар "Наврўз" маҳалласи ҳудудидаги савдо дўкони ва умумий овқатланиш биноси бузилаётганлиги сабабли компенсация пулини ундириб беришни...

    КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛИ ТЎЛАНДИ (№34. 30 ноябрь 2018 йил)

    Жиззах шаҳар, "Наврўз" маҳалласида яшайдиган фуқаро Д. Низомиддинова бузилаётган уй-жойи учун шаҳар ҳокимлиги компенсация пули тўламаётганлигидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг "Ишонч телефони"га...

    ЧОПИҚНИНГ ПУЛИНИ ОЛИШДИ (№30. 2018 йил 20 октябрь)

    Фуқаро Фотима Рўзимуродова ўзаро келишувга асосан Дўстлик туманидаги "Қаршиев Анорбой" ва "Кўклам Навбаҳор" фермер хўжаликларида ғўза чопиғида қатнашади. Бироқ фермер хўжаликлари раҳбарлари Ф. Рўзимуродовага чопиқ пулларини ўз...

    АЛИМЕНТ УНДИРИЛДИ27-сон(21 сентябрь 2018 йил)

    Фуқаро Р. Мустафаева прокуратурага мурожаат қилиб, бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздор М. Раззақовдан алимент пулларини ундириб беришни сўраган эди. Мурожаат тегишли қонунлар доирасида атрофлича...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.