АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    СУДГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ ТУШУНТИРИЛДИ №36. 22 декабрь 2018 йил

    Раздел: Мурожаатлар Дата публикации: 25-12-2018, 12:10

    Фуқаро М. Ҳаққулов пахта йиғим-терими мавсумида хашарчиларга кўрсатилган транспорт хизматлари учун масъул ташкилотлар томонидан тўловлар амалга оширилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган эди. Мурожаат вилоят прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилди.

    Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 сентябрдаги "2018 йил ҳосили - пахта хом ашёсини сифатли йиғиб-териб олишда иштирок этадиган теримчилар ва уларнинг юкларини ташишда кўрсатиладиган транспорт хизматлари харажатларининг молиялаштирилишини таъминлаш тўғрисида"ги фармойишига асосан кўрсатиладиган транспорт хизмати умумий суммасининг 40 фоизини тўлаш Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига юклатилганлиги аниқланди.

     Шу топшириққа асосан Жамғарма томонидан "Бегали Транс Сервис" масъулияти чекланган жамиятига 450 миллион сўм, "Жиззах Автотранс Сервис" масъулияти чекланган жамиятига 292 миллион сўм, "Ягуар Сервис" хусусий корхонасига 40 миллион сўм, "Жиззахгазсувқурилишсервис" хусусий фирмасига 70 миллион сўм, "Ойбек Суппер Транс" масъулияти чекланган жамиятига 200 миллион сўм, "Мирзачўл Сервис Авто" масъулияти чекланган жамиятига 20 миллион сўм бўнак пуллари тўлаб берилган. Жами транспорт хизмати кўрсатган корхоналарга умумий сумманинг  40 фоизи миқдорида - 1.877 миллион сўм пул тўланган.

    Таъкидлаш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги "2018 йил пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш тўғрисида"ги йиғилиш баённомасида пахта йиғим-терими мавсумида хашарчиларни ва уларнинг юкларини ташиш ва шартнома тузиш тартиблари кўрсатилмаган. Шундай бўлсада 2018 йил 20 сентябрда автобусларда хашарчи-теримчиларни туманлар, Жиззах шаҳри ва хўжаликлардан пахта далаларига олиб бориш ҳамда қайтариб олиб келиш юзасидан уч томонлама шартнома тузилган. Шартнома буюртмачилар - туманларнинг фермерлар кенгашлари, тўловчилар - пахта тозалаш корхоналари, бажарувчилар - транспорт хизмати кўрсатувчи масъулияти чекланган жамиятлари томонидан имзоланган.

    Мазкур шартноманинг 3.3 бандида  тўловчи бажарилган ишлар учун пул маблағларини ҳар ўн банк иш кунидан кечиктирмасдан кўрсатилган транспорт хизмати учун бажарувчиларга тўлаши шарт эканлиги кўрсатилган.

    Юқоридагиларга асосланиб, муаллифга шартнома хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилганлиги сабабли иқтисодий соҳадаги бундай низоларни Иқтисодий-процессуал кодексининг 2-моддасига асосан вилоят иқтисодий судига мурожаат қилиши лозим эканлиги тушунтирилди.

     

    Илҳом МАҲМУДОВ,

    вилоят прокуратурасининг бўлим катта прокурори.

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
    Jeaarteft 10 марта 2019 04:25

    Zithromax Pak Rite Aid Price Amoxicillin 500 Mg sirve propecia Cialis Soft Moins Cher A Vendre Levitra En Suisse Cialis Generico Torino
    Цитировать

    ДАЪВО АРИЗАСИ КИРИТИЛДИ №35 12 декабрь 2018 йил

    "Light Future Invest" масъулияти чекланган жамияти раиси А. Тоштемиров жамиятнинг Жиззах шаҳар "Наврўз" маҳалласи ҳудудидаги савдо дўкони ва умумий овқатланиш биноси бузилаётганлиги сабабли компенсация пулини ундириб беришни...

    ТЎРТОВЛОН БИР БЎЛИБ (№32. 10 ноябрь 2018 йил)

    Кўпчилик одамларни яхши ният, халққа хизмат қилиш мақсадлари бирлаштирса, уларни ўзганинг мулкини талон-тарож қилиш, шахсий манфаат мақсадлари бирлаштирди. Акс ҳолда Жиззах туманидаги "Jissax kimyo taraqqiyoti" масъулияти...

    ГАРОВГА ЭКСКОВАТОРНИ ҚЎЙГАН ЭДИ (№32. 10 ноябрь 2018 йил)

    Бахтиёр Тўраев "Жиззах Агробизнес" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги агрофирмада директор бўлиб ишларди. Яхши ният билан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш ва экспорт қилиш ишлари билан шуғулланишга қарор қилди. Шу...

    ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ҚАРЗИНИ ТЎЛАЙДИ (2018 йил 29 сентябрь, №28)

    Мамлакатимизда ижара муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Ижара тўғрисида"ги Қонуни, шунингдек, бошқа бир қатор қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади....

    ДАЪВО АРИЗАСИ КИРИТИЛДИ(26-сон)

    Хизмат кўрсатиш бўйича шартнома талаблари бузилганлиги тўғрисидаги мурожаат тўғрисида сўз борган...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.