АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    ДАЪВО АРИЗАСИ КИРИТИЛДИ №35 12 декабрь 2018 йил

    Раздел: Мурожаатлар Дата публикации: 24-12-2018, 15:02

    "Light Future Invest" масъулияти чекланган жамияти раиси А. Тоштемиров жамиятнинг Жиззах шаҳар "Наврўз" маҳалласи ҳудудидаги савдо дўкони ва умумий овқатланиш биноси бузилаётганлиги сабабли компенсация пулини ундириб беришни сўраб мурожаат қилган эди. Мурожаат шаҳар прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилди.

    Шаҳар ҳокимининг 2018 йил 6 мартдаги 330-сонли қарорига асосан жамиятнинг 253,02 квадрат метр майдонга эга бўлган бинолари дастлаб мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан 389.657.000 сўмга баҳоланади. Аммо жамият раҳбари бунга эътироз билдиради ва тегишли ташкилотларга қайта мурожаат қилади. Натижада бинолар 2018 йил 11 майда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази вилоят бўлими томонидан қайта баҳоланади ва унинг қиймати 848.963.539 сўм қилиб белгиланади.

    Вилоят ҳокимлиги ва Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг "Умумий фойдаланиш-даги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дирекцияси" давлат унитар корхонаси ўртасида 2017 йил 21 сентябрдаги шартномага ва ушбу шартномага 2018 йил 2 апрелдаги қўшимча келишувга асосан жамиятнинг савдо дўкони ва умумий овқатланиш биноси учун 194.828.500 сўм компенсация пули тўланади. Маблағнинг қолган қисми эса текшириш кунигача тўланмаган.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғ-рисида"ги Низомнинг 26-бандига кўра юридик шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй, ишлаб чиқариш бинолари, бошқа иншоотлар, дов-дарахтлар жойлашган ер  майдони олиб қўйилган ҳолларда унга аввалгисига тенг қийматда мол-мулк берилади ёки жамоат эҳтиёжлари учун улар олиб қўйилганда етказилган зарарнинг тўлиқ қопланиши таъминланади, 30-бандида эса иншоотлар компенсация тури, тўлов миқдори ва муддати юридик шахс билан келишилгандан кейин бузилади деб кўрсатилган.

    Шу сабабли шаҳар прокуратураси томонидан текшириш якунлари билан "Light Future Invest" масъулияти чекланган жамияти фойдасига "Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дирекцияси" давлат унитар корхонасидан тўланмасдан қолган 654.135.039 сўм ком-пенсация пулини ундириш юзасидан Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.

    Икром БЕГАШЕВ,

    Жиззах шаҳар прокурорининг ўринбосари.

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
    Jeaarteft 16 февраля 2019 21:24

    Where To Buy Cialis Online Safely 164 Efectos Kamagra Oral Jelly sildenafil viagra Online Propecia Prescription Acquisto Viagra In Svizzera
    Цитировать

    ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН УЙ ҚУРГАН БЎЛСАНГИЗ... №35 12 декабрь 2018 йил

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарори билан "Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини...

    СОХТА ШАРТНОМА (№34. 30 ноябрь 2018 йил)

    Х. Усмонова  (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Жиззах шаҳридаги "Кўк бозор" худудидаги савдо дўконида белгиланган тартибда ўз фаолиятини юритиб келарди. Аммо, 2011 йилда савдо дўкони бузилишга тушганлиги сабабли у қайтадан...

    КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛИ ТЎЛАНДИ (№34. 30 ноябрь 2018 йил)

    Жиззах шаҳар, "Наврўз" маҳалласида яшайдиган фуқаро Д. Низомиддинова бузилаётган уй-жойи учун шаҳар ҳокимлиги компенсация пули тўламаётганлигидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг "Ишонч телефони"га...

    МЎМАЙ ПУЛ ТОПИШ ДАРДИ (2018 йил 29 сентябрь, №28)

    2014 йилда "Кўк бозор" ва "Эски шаҳар дехқон бозори" акционерлик жамиятларини қайта реконструкция қилиш ишлари бошланганлиги муносабати билан "Sangzor-kristall" масъулияти чекланган жамиятга тегишли савдо дўконлари ҳам...

    ДАЪВО АРИЗАСИ КИРИТИЛДИ(26-сон)

    Хизмат кўрсатиш бўйича шартнома талаблари бузилганлиги тўғрисидаги мурожаат тўғрисида сўз борган...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Сентябрь 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.