АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛИ ТЎЛАНДИ (№34. 30 ноябрь 2018 йил)

    Раздел: Мурожаатлар Дата публикации: 21-12-2018, 15:17

    Жиззах шаҳар, "Наврўз" маҳалласида яшайдиган фуқаро Д. Низомиддинова бузилаётган уй-жойи учун шаҳар ҳокимлиги компенсация пули тўламаётганлигидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг "Ишонч телефони"га мурожаат қилади. Мурожаат шаҳар прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилди.

    Мурожаатни ўрганиш жараёнида ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 июндаги "Жиззах шаҳри марказининг архитектура қиёфасини ўзгартириш ва инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисида"ги йиғилиш баёни ва шаҳар ҳокимининг 2014 йил 20 майдаги 03-33-сонли қарорига асосан фуқаро Д. Низомиддиновага тегишли уй-жой бузилиш режасига тушганлиги маълум бўлди.

    Д. Низомиддинованинг уй-жойи баҳоловчи ташкилотлар томонидан 638.000.000 сўмга баҳоланган. Мурожаат ўрганилган пайтгача унинг 496.000.000 сўми хонадон соҳибига тўлаб берилган.

    Мурожаатни ўрганиш жараёнида прокуратура аралашуви билан 2018 йил 3 ноябрда фуқаро Д. Низомиддиновага шаҳар ҳокимлиги томонидан 142.802.000 сўм компенсация пули тўланиши таъминланди.

    Шунингдек, мурожаат муаллифига уй-жой бузилиши оқибатида етказилган маънавий ва бошқа зарарларни ундириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 5-моддасига асосан фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига мурожаат қилиши мумкинлиги тушинтирилди. 

    Беҳзод ҲАЙДАРОВ,

    Жиззах шаҳар прокурори.

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
    Jeaarteft 23 февраля 2019 05:28

    Acheter Levitra En France Viagra Generico Andorra cialis Viagra Dosage Blog Viagra Nebenwirkungen Symptome
    Цитировать

    ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАНДИ (№29. 2018 йил 10 октябрь)

    "Халқобод" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Лиля Исмаилова Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг "Ишонч телефони"га Истиқлол кўчасидаги уйларнинг кириш йўллари...

    МЎМАЙ ПУЛ ТОПИШ ДАРДИ (2018 йил 29 сентябрь, №28)

    2014 йилда "Кўк бозор" ва "Эски шаҳар дехқон бозори" акционерлик жамиятларини қайта реконструкция қилиш ишлари бошланганлиги муносабати билан "Sangzor-kristall" масъулияти чекланган жамиятга тегишли савдо дўконлари ҳам...

    АЛИМЕНТ УНДИРИЛДИ27-сон(21 сентябрь 2018 йил)

    Фуқаро Р. Мустафаева прокуратурага мурожаат қилиб, бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздор М. Раззақовдан алимент пулларини ундириб беришни сўраган эди. Мурожаат тегишли қонунлар доирасида атрофлича...

    ДАЪВО АРИЗАСИ КИРИТИЛДИ(26-сон)

    Хизмат кўрсатиш бўйича шартнома талаблари бузилганлиги тўғрисидаги мурожаат тўғрисида сўз борган...

    TАЪТИЛ ПУЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ

    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг «Ишонч телефони»га Жиззах тумани, «Куёвбоши» ҚФЙ, А. Қодирий кўчаси, 30-уйда яшовчи С. Ҳошимова мурожаат қилди. У ўз мурожаатида туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлимига қарашли 5-сонли...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Октябрь 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.