АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    ЖАНЖАЛ ОРТИДАГИ ФОЖИА (№33. 20 ноябрь 2018 йил)

    Раздел: Жиноят Дата публикации: 12-12-2018, 15:48

    Эрназарқўрғонлик Дониёр Қаршибоев ҳовлисини бироз тартибга олмоқчи бўлди. Ёзнинг айни чилласи. Иш излаб мардикорчилик қиладиган қишлоқ ёшлари кўп. Аммо у пул бегона бўлмасин, ўзимники деган мақсадда холасининг ўғли Шахзод Мамаевни ишга таклиф қилди.

     

    — Уч-тўрт минг ғишт керак, — деди у бўласининг олдига бориб. — Бир-икки ўртоқларингиз билан қуйиб берасизларми?

    — Акмал билан Шахбозни оламан. Бекор ҳам юрибмизку, — деди Шахзод хурсанд бўлиб.

    Йигитлар тўрт кунда айтилган ғиштни қуйиб ташлашди. Охирги куни мардикорларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш пайти кимдир чойхонага бориб, бир-икки соат маза қилиб ўтиришни таклиф қилди.

    — Яхши бўларди, — деди Шахзод ҳам маъқуллаб, — Томойрот қишлоғида Отабек аканинг янги чойхонаси ишга тушган. Ўша ерга борақолайлик. Овқатлари мазали дейишяпти.

    Бу гап бошқаларга ҳам маъқул тушди. Улар уйнинг эгаси Д. Қаршибоевни олишиб, чойхонага жўнашди.

    Ёзнинг туни қисқа бўлади. Хаялламай соат 12 ларга яқинлашиб қолди. Ҳангома эса тугай демасди. Айниқса, дастурхонга спиртли ичимлик қўйилгандан сўнг, ширакайф йигитлар бир-бирига гап бермай узоқ суҳбатлашишди. Ниҳоят турадиган вақт ҳам бўлди. Йигитлар кетиш учун кўчага чиқишди. Улар аввал Дониёр Қаршибоевни уйига жўнатиб юборишмоқчи бўлишди. Ҳадеганда такси келавермади. Шу пайт Руслан деган йигит "Нексия"сида келиб қолди.

    — Кетдик, — деди Шахзод, —аввал бирга-бирга бўлани уйига қўйиб келайлик. Кейин яна бирга қайтамиз.

    Йигитлар энди машинага ўтиришга ҳозирланишаётган эди, қаёқдандир маҳалладошлари Азиз Аманов ўзининг "Жигули" машинасида келиб қолди. Ёнида танишлари Охун ҳам бор эди. Охун машинадан тушар экан, Русланнинг кайфи бор эканлигини пайқади.

    — Уйингга бориб дам олсанг бўлмайдими, — деди у Русланга қараб. — Мастсан, йўлда бир-корҳол рўй бермасин тағин.

    У Русланни ортига қайтариб юборди. А. Аманов уларга пиёда кетишни  маслаҳат берди. Шу пайт Д. Қаршибоев А. Аманов билан ниманингдир устида гап талашиб қолди. Шаҳзод уларнинг ўртасига тушди. Иккаласини муросага келтирмоқчи бўлди. Д. Қаршибоев ўзини нотўғри тушунган А. Амановдан узр сўради. Шундан сўнг А. Аманов шериги билан жўнаб кетишди. Аммо орадан кўп ўтмай, у яна йигитлар турган жойга қайтиб келди. Қайтиб келдию, ҳозиргина бироз нафсонияти лат еган А. Аманов Ш. Мамаевга кесатиқ қилди:

    — Сен нега аралашдинг? Бўланг бўлса, менга нима. Нега гап қайтаради? Эпласа, ичсин!

    Ширакайф одамга бир гап ҳам ортиқ. Ш. Мамаев ҳам асабий ҳолда ўзини оқлашга тушди. А. Аманов уни четга тортди. Кейин жаҳл устида унинг юзига мушт туширди. Ш. Мамаев кучли зарбдан бир ён томонга қийшайдию, ерга йиқилди. Азиз Аманов эса шартта ортига бурилдида, машинага ўтириб жўнаб кетди.

    Ш. Мамаев ўрнидан туриб, ўзини қўлга олганида ёнида шериклари турганлигини кўрди. Унга калтак еганлиги алам қилди. Анча пайтгача ўзини босолмади. Сўнг йигитларни йўлда қолдириб, қасос олиш учун А. Амановнинг уйига борди. Ҳовлининг дарвозаси ланг очиқ эди. Ичкарига кириб, темир бўлагини топди. Қўлига олиб, А. Амановнинг машинаси турган жойга келди. Кейин зарб билан уни машинасининг ойнасига урди. Машина ойналари бўлак-бўлак бўлиб кетди. Аммо унинг алами бу билан босилмади, вужудидаги титроқ тарқамади. У уйига қараб борар экан, шайтон ўч олишга ундар эди. У жароҳат етказгани учун рақибининг ҳатти ҳаракатлари устидан қонуний йўл билан тегишли ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилганида олам гулистон эди. Шахзод ноқонуний йўлни танлади, шайтоннинг гапига кирди. Қўлига пичоқ олди. Мақсади А. Амановни кечирим сўрашга мажбур қилиш эди.

    Шахзод тунгги соат учлар атрофида А. Амановнинг ҳовлисида пайдо бўлди. Бу пайтда Азиз супага қўйилган темир каравотда дам олаётган эди. Ш. Мамаевнинг судда кўрсатма беришича, у ўша пайтда уйғоқ бўлган. Аммо ўрнидан турмаган. Ш. Мамаев кароватга, Азизнинг ёнига ўтириб, ундан кечирим сўрашни талаб қилган. Жавоб эса қатъий бўлган. — Кечирим сўрамайман.

    Ш. Мамаев қўлида яшириб келган пичоқни ётган А. Амановнинг бўйин соҳасига бир марта урган. Кейин эса орқасига қараб қочган. Азиз пичоқ зарбидан ўрнидан туриб кетган ва ҳали зарбанинг иссиқ вақтида Ш. Мамаевнинг орқасидан қувиб чиққан. Аммо кўп ўтмай "Томойрот-Қў-тирбулоқ" магистрал йўли устида йиқилган ва вафот этган.

    Мазкур жиноят иши аввал жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман суди томонидан кўриб чиқилган ва Ш. Мамаевга 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Аммо жабрланувчи Ф. Йўлдошева апелляция тартибида шикоят қилган. Шикоят жиноят ишлари бўйича вилоят апелляция инстанцияси судида кўриб чиқилди. Ш. Мамаевга 14 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

     

    Фаррух ДОНИЁРОВ,

    вилоят прокуратурасининг бўлим катта прокурори.

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
    Jeaarteft 9 февраля 2019 09:07

    Propecia Proscar Benign Prostatic Hyperplasia Want To Buy Amoxicilina Antibiotic Over Night Tennessee Cialis Generico A Prezzi Bassi propecia tablets for sale Gabapentin Cheepest Generic Viagra Acheter cialis 5mg ligne Propecia 0 2 Mg numeros de propecia Finasteride Brevetto Propecia Finasteride Propecia Generica Y Sin Receta Womenra
    Цитировать

    ТЎЙГА АЙТГАНИ КЕЛДИМ, ХОЛА (№33. 20 ноябрь 2018 йил)

    Халасбай Каримов айни навқирон йигит ёшида. Аммо, у эл-юрт кори учун хизмат қилиш, бирор ишнинг бошидан тутиш ўрнига эгри йўлга кириб қолди. Осон пул топиш ҳаёли уни бир неча маротаба жиноятга ундади.  Уч маротаба судланиб...

    ЗЎРАВОН ТОҒА-ЖИЯНЛАР (№30. 2018 йил 20 октябрь)

    Ҳакимали Бердиев  (мақоладаги исм ва фамилиялар ўзгартирилган) бўш пайтларида машинасида киракашлик қилади. 2017 йил 26 июль куни ҳам у одатдагидек Зомин тумани "Деҳқон бозори" ёнидаги машиналар тўхташ жойида мижоз кутиб...

    ХОРАЗМДАН ЗАФАРОБОДГА КЕЛИБ... (№29. 2018 йил 10 октябрь)

    Қадим-қадимдан ота-боболаримиз узоқ сафарга чиқадиган бўлишса, кўнглига яхшиликни тугиб, оқ фотиҳа билан йўл тортганлар. Аммо Хоразм вилоятининг Хозарасп туманидаги яшайдиган Атаназар Матякубов бундай қилмади. Удумларимизга зид...

    ТУНГИ САЁҲАТ (№29.2018 йил 10 октябрь)

    Ойбек Абдуҳамидов Ғаллаорол саноат касб-ҳунар коллежининг учинчи босқичида ўқийди. 2018 йилнинг 24 март куни кечга яқин кўча айланишга чиқди. Эрта баҳорнинг баданни жунжиктирувчи намчил хавосидан тўйиб-тўйиб нафас олди. У атрофга...

    ЯРИМ ТУН ЭДИ27-сон(21 сентябрь 2018 йил)

    Синдор Ботиров  (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2018 йил 10 май куни амакисига тегишли қўйларни Баҳром исмли чўпонга боқиш учун ташлаб келиш мақсадида вилоятнинг тоғли туманидаги қишлоқларнинг бирига йўл олди. Аммо Баҳром...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Октябрь 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.