АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    ҚАБОҲАТ (2018 йил 29 сентябрь, №28)

    Раздел: Жиноят Дата публикации: 7-11-2018, 10:35

    Гулмиранинг орзулари мўл эди. Ҳали мурғак дилининг тўрида ҳаётга бўлган меҳр, ёруғ дунёга бўлган ошуфталик ловуллаб ёниб турарди. Аммо бир манфур қўл ана шу оловни юрагидан тортиб олди. Унинг яшашга иштиёқ ҳисси билан ёниб турган кўзлари, ҳали она сутининг муаттар ҳиди кетмаган, доим кулиб турадиган лаблари бевақт юмилиб, тупроқ остида қолди.

    Кўклам дала-қирга ўзининг сепини ёйиб, чиройини кўз-кўз қилган, юртимизга латиф бўй-бастини намойиш этган кунлар эди. Тоғнинг бу кўркам қишлоғига, айниқса, баҳор ҳам эрта, ҳам ўзгача чирой билан келади. Бу йил ҳам шундай бўлди. Ўша куни қишлоқ аҳли тоғнинг этагида халқимизнинг миллий байрами Наврўз айёмини нишонлашаётган эди. Тонг саҳардан одамлар байрам сайлига шошган, бир-бирини шодиёна билан табриклаб, сайл майдонига таклиф қилишарди. Шу байрамда Гулмира ҳам синфдош дугоналари билан қатнашишни ваъдалашиб қўйишганди.

    У одатдагидек эртароқ турди. Янгасига сигирларини соғишди. Кейин уларни тоғ ён бағридаги яйловга қўйиб келмоқчи бўлди. Бугун байрам, мактабга бормайди, шунинг учун сайлгача вақти бемалол.

    Соат эрталаб саккизлар бўлган эди. Яйловга етиб борганида маҳалладоши Қодир ҳам қўй боқиб юрган экан. Уни бу ерда деярли ҳар куни кўради. Тушгача ўзи, тушдан сўнг укаси қўйларини боқади. Гулмира у билан саломлашиб, жилмайиб қўйди. Кейин сигирларни нарироқ ҳайдадида, ортига бурилди. Бурилдию, Қдир билан юзма-юз келди. Унинг кўзлари, юзлари, ҳаракатлариғалатироқ эди. Қодир қандайдир таҳдид билан у томонга бостириб келарди. Гулмира ўзини четга тортмоқчи бўлди. Лекин улгуролмади. Йигитнинг темирдай қаттиқ қўллари унинг билагидан маҳкам тутди.

    — Тегинманг, менга! — деди жон ҳолатда қизча.

    Аммо Қодирнинг шашти пасаймади. У қизни даст кўтариб, ерга чалқанча йиқитди. Қизнинг юрагини ваҳима босди. Йигитнинг нияти бошқа эканлигини сезди. Сездию, бақириб юборди:

    Қодир ака, қўйиб юборинг. Ҳозир дод соламан.

    Бу пайтда кўзлари  қонга тўлган, инсонийлик қиёфасини йўқотган Қодирни тўхтатиш мумкин эмасди.

    Қиз ўрнидан туришга ҳаракат қилиб кўрди. Бироқ қизни ўзининг бутун гавдаси билан босиб турган зилзамбил Қодирни четга суришнинг иложи йўқ. Қиз овозининг борича бақира бошлади:

    — Отажон! Ёрдам беринглар, ҳозир отамга айтаман!

    Гулмиранинг аянчли нидоси тоғнинг қояларига бориб урилдию, акс-садо берди. Лекин яқин атрофда унинг овозини эшитадиган, унга ёрдам берадиган бирор тирик жон кўринмади. Қизнинг "Отамга айтаман" деган чинқириғи Қодирни бироз шаштидан туширгандай бўлди. Назарида Гулмиранинг отаси ҳозир келиб, уни эл олдида шарманда қилаётгандай, одамлар эса унга қараб қўлларини бигиз қилганича,  "ана, нобакор келяпти" деб кўрсатаётгандай туюлди.

    Қодирнинг қўллари беихтиёр қизнинг бўйнига чўзилди. Гулмира жон ҳолатда йигитнинг ёввойи, қабоҳат тўла даҳшатли нигоҳларига қарадию, юз берадиган фожиани кўнгли сезди. У бир амаллаб қўлларини чиқариб олдида, йигитнинг юзларига чанг солди. Оқариб кетган башарасини, қовоқларини тирнаб ташлади. Бу эса Қодирнинг баттар Ғазабини қўзғатарди. Унинг панжалари темир қисқичдай қизнинг томоғида қотиб қолди.

    Йигирма дақиқалар ўтди. Гулмиранинг ҳаёт завқига тўймаган, яшашга, гўзаликка ташна кўзлари киприклари орқасига ботди. Қўллари ёнига шалвираб тушди.

    Қодир қизнинг юзида ҳаёт нишонаси кўринмаганига ишонч ҳосил қилгач, ўрнидан турди. Яқин атрофда ҳеч ким кўрмадимикин деган фикрда тўрт томонига хавотир билан қараб қўйди.  У бир зум ўйланиб турди. Жасадни одам назари тушмайдиган жойга беркитиш, қотилликни яшириш керак эди. У қизнинг жасадини елкасига даст кўтардида, тоғнинг чуқур дараси томонга юрди. У ер кўздан панароқ бўлиб, анча нарироқда эди. Қодир Гулмиранинг жасадини чуқур ичига олиб борди. Сўнг уни шу ерга ётқизиб, устига катта-кичик тошларни бостирди. Кўнгли таскин топгач, ортига қайтди.

    У соат ўн бирларгача қўйларини боқиб, ҳеч нарса бўлмагандай уйига келди. Тушлик қилиб қишлоқ сайлгоҳида нишонланаётган "Наврўз" байрамини томоша қилиш учун кетди.

    Гулмиранинг ушланиб қолганидан хавотирга тушган, Зокир ака келинидан сўради:

    — Гулмира кўринмайди. Қаёққадир кетдими?

    Келиннинг ўрнига ўғли жавоб берди:

    — Сигирларни яйловга ҳайдаб кетганди. Келиб қолар.

    Бироқ орадан бир-икки соатлар ўтса ҳам Гулмиранинг дараги бўлмади. Отани яна хавотир босди.

    — Хабар олингларчи, — деди ўғлига. — Ҳеч қачон бунчалик узоқ қолиб кетмасди.

    Ўғил яйловга борди. Сигирлари ўтлаб юрарди, аммо Гулмира кўринмади. Хайрон бўлиб, яқин атрофни кузатиб чиқди. Синглисининг дарагини топмади. Балки, қариндош-уруғларимизникига кириб қолдимикин, деган уйда уйга қайтди.

    — Сигирлар далада юрибди. Гулмира йўқ, — деди отасига.

    Ота баттар хавотирга тушди.

    Қўни-қўшни, қариндошларникини суриштирингларчи, — деди болаларига.

    Гулмира қўни-қўшни, қариндошларникидан ҳам чиқмади. Вақт эса чошгоҳдан ўтиб борарди. Ниҳоят ота маҳалладаги профилактика инспекторига воқеани айтишга мажбур бўлди. Бу пайтда соат кундузги тўртлардан ўтиб қолганди. Инспектор бу ҳақда зудлик билан туман ички ишлар бўлими навбатчилик бўлимига хабар қилди. Ички ишлар бўлими оператив ходимлари етиб келишди. Аммо тун қоронғусида бўлган суриштирув ва қидирув ишлари бирор натижа бермади.

    Фақат эртаси куни ҳамқишлоқлардан бири кеча эрталаб Гулмирани Қодир билан турган пайтда кўрганлигини хабар қилди. Ака ҳам Гулмирани излаб юрган пайтида Қодирни юзлари тирналган ва шилинган ҳолда кўрганлигини эслади. Ички ишлар бўлими ходимлари зудлик билан Қодирни олиб келишди. Қисқа суҳбатдан сўнг уни туман ички ишлар бўлимига жўнатишди. Сўнг Гулмира билан Қодирнинг гаплашиб турган жойига боришди ва атрофни кузатишда давом этди.

    Ички ишлар ходимларидан бири қишлоқ одамлари уйларига олиб кетиш учун уюб қўйган тошғарамларидан бирининг бошқаларига нисбатан анча баландигини сезиб қолди. У тошларни бирин-кетин пастга юмалата бошлади. Иккита-учта катта ҳарсанг юмалаб тушгач, Ғарам остида аёл кишининг кўйлаги кўринди. Тошларостида Гулмиранинг пажмурда гавдаси ётарди.

    Албатта, бу қабоҳат бутун қишлоқ аҳлини ларзага солди. Ҳали ўн гулидан бир гули очилмаган, ҳаётнинг завқли онларини ҳали татиб улгурмаган Гулмиранинг умри бир инсонлик қиёфасини йўқотган номарднинг қўлида ҳазон бўлди.

    Суд қотилга нисбатан адолатли ҳукм чиқарди. У узоқ йиллар панжара ортида ўтирадиган бўлди. Аммо, у қамоқда ўлиб-йитиб кетмаса, бир куни қайтиб келади. Гулмира-чи?! У эса қайтиб келмайди. Унинг хушрўй жилмайишлари, меҳрибон нигоҳлари фақат суратлардагина қолди, холос. Афсус...

     

    Фурқат САТТАРОВ,

    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг  бошқарма терговчиси.

    Жамшид ҚЎЙБАҚАРОВ,

    вилоят прокуратурасининг

     бўлим бошлиғи. dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
    Jeaarteft 18 февраля 2019 14:24

    Dove Comprare Cialis Generico Forum generic levitra no prescription Kamagra Oral Jelly Amazon Cialis Mg Buycheapviagrausa
    Цитировать

    ЯНГИ ЙИЛ КЕЧАСИ ЭДИ (2018 йил 29 сентябрь, №28)

    Фуқаро Шаҳбоз Пўлатов бу йил янги йилни холасининг уйида нишонлашни режалаштириб, онаси билан 2017 йил 29 декабрда Самарқанддан  Пахтакор туманига меҳмонга келади. 31 декабрь санасида холасининг ўғли Шоҳруз Файзуллаев билан...

    ЯРИМ ТУН ЭДИ27-сон(21 сентябрь 2018 йил)

    Синдор Ботиров  (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2018 йил 10 май куни амакисига тегишли қўйларни Баҳром исмли чўпонга боқиш учун ташлаб келиш мақсадида вилоятнинг тоғли туманидаги қишлоқларнинг бирига йўл олди. Аммо Баҳром...

    ЯНА ПАНЖАРА ОРТИГА (26-сон)

    Илгари бир неча бор судланган жиноятчининг қайтадан ўғирликка қўл уриб, судлангани тўғрисида...

    ЎЧ

    Илгари бир неча бор судланган хавфли жиноятчининг ўзига спиртли ичимлик сотишни хохламаган аёлни ўлдириш мақсадида қилган жинояти тафсилоти ёритилган...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Октябрь 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.