АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    ЯНА ПАНЖАРА ОРТИГА (26-сон)

    Раздел: Жиноят Дата публикации: 27-10-2018, 11:18

    2018 йил 18 март куни Охунжон Уразалиев кеч бўлганда ўзи яшайдиган Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидан Ховост туманига қараб йўл олди. Чунки у яна эски "ҳунари"ни қўмсаб қолганди.

    У Ховост туманига етиб келганида эса кеч тушиб қолган, турган гап одамлар кундузги юмушларини тугатиб, тунги ҳордиқ учун тайёргарлик кўра бошлаганди. Охунжон учун эса айнан ҳамманинг ухлаб, кўча-кўй ким-сасиз бўлиши керак эди. Соат 23:00 ларда у тумандаги "Дўстлик" маҳалла-сида яшовчи Н. Абдуразақовнинг уйи олдига борди. Орадан яна бир мунча вақт ўтди. Хонадон эгалари бирин-кетин ухлаш учун ётиб, ҳовли тун сукунати оғушига чўмди.

    Ўзи учун қулай фурсат етганини сезган О.Уразалиев хонадон ётоқхонасига пинхона "ташриф буюрди". Ўлжа ҳам ёмон бўлгани йўқ. "SAMSUNG DUOS" русумли телефон аппарати, ошхонадан "MYCTERY" русумли телевизор ва бошқа буюмларни ўмариб, кўчага чиқди. Эртаси куни ўғирлаган нарсаларини олди-да, Гулистон шаҳрига равона бўлди.

    У таниши М. Қўзибоевни кўриб қолиб, деди:

    Қўл телефонимни сотмоқчиман. Оласизми?

    — Майликуя, лекин қанақа телефон ўзи? — деди у сал шубҳаланиб.

    Ўзимники. Пул керак. Шунинг учун ноиложликдан сотмоқчиман. Майли, арзонроқ бўлса ҳам сотаман. Пул жудаям зарур эди, акс ҳолда сотмасдим.

    Шу тариқа у қолган буюмларни ҳам арзимаган нархга пуллаб юборди. Ахир бу буюмларни у белини оғритиб топмаган эди.

    Ўғирлик ортидан топилган пулларни ишлатиб бўлгач, у яна ҳаракатга тушиб қолди. Назарида шундай усталик билан ҳаракат қилса, ҳеч қачон қўлга тушмайдигандек эди.

    2018 йил 11 апрель куни у Жиззах вилоятига қараб йўл олди. Ўша куни соат тахминан ўн иккиларда Зафаробод тумани, "Бирлик" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи С. Ўрақбоеванинг уйига кириб, бу ердан  кийим-кечак ҳамда  ҳовлида турган велосипедни ўғирлаб кетди.

    У "саёҳатини" давом эттириб, Жиззах шаҳрига ҳам етиб келди. 20 апрель куни нақ ярим тунда одатдагидек овга чиқди. "Ўратепалик" маҳалласи, Н. Охундий кўчасида кетиб борар экан, хонадонларнинг бири ҳовлисида чироқларнинг чарақлаб ёниб турганлиги эътиборини тортди. Дарвоза эшигини итарган эди, очиқ экан. Ичкарига астагина мўралади. Ҳовлида турган янги велосипед кўзларига "оловдек" кўринди.

    У фурсатни бой бермасдан шартта ичкарига кирдида, велосипедни ўмарди. Эртаси кундан қолдирмай велосипедни ҳам Жаҳонгир исмли танишига, 200.000 сўмга сотиб юборди.

    Аммо у ҳар қанча усталик қилсада, кўпга бормади. Жабрланувчиларнинг аризалари асосида олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида хавфли рецидивист ҳисобланган Охунжон Уразалиев ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди.

    2018 йил 26 июнь куни жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг очиқ суд мажлиси ҳукмига кўра Уразалиев Охунжон Бозорбоевич Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисмининг "а" бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб то-пилди ва беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Начора, уч бора судланиб эс-ҳушини йиғмасдан яна жиноятга қўл ургани учун анчагина умрини панжара ортида ўтказадиган бўлди.

       Икром БЕГАШЕВ,

       шаҳар прокурори ўринбосари.

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
    Jeaarteft 6 февраля 2019 05:36

    Buy Xenical Online No Prescription viagra List Of Reputable Online Pharmacies Levitra Precio Espana viagra vs cialis Peut Acheter Kamagra Pharmacie Avis Site Achat Cialis Buy Viagra Jelly Uk buy vardenafil 40 mg malaysia Propecia Epilobio De Satisfaccion Cantidad De Propecia Toprol Xl Online Amoxicilina In Canada Free Shipping Overnight Shipping priligy venta espana Pharmacy Rx One Viagra Cheapest Doxycycline 40 Mg Propecia Finasteride Reviews cialis 5 mg best price usa Cialis And Dapoxetine
    Цитировать

    ЎЧ

    Илгари бир неча бор судланган хавфли жиноятчининг ўзига спиртли ичимлик сотишни хохламаган аёлни ўлдириш мақсадида қилган жинояти тафсилоти ёритилган...

    Ойбек Шеровнинг саргузаштлари

    Форишлик Ойбек Шеров эҳтимол ҳаётида адашиб жиноят кўчасига бир марта кириб қолган бўлса, "хом сут эмган банда-да, адашгандир" деб ўйласак бўлар эди. Бироқ, бизнинг "қаҳрамонимизнинг" ҳаёти "жиноий саргузашт"ларга бой. Шунинг...

    Ойбек Шеровнинг саргузаштлари

    Форишлик Ойбек Шеров эҳтимол ҳаётида адашиб жиноят кўчасига бир марта кириб қолган бўлса, "хом сут эмган банда-да, адашгандир" деб ўйласак бўлар эди. Бироқ, бизнинг "қаҳрамонимизнинг" ҳаёти "жиноий саргузашт"ларга бой. Шунинг...

    Сумка қани

    Дорихон сотувчисининг сумкасини ўғирлаган жиноятчининг қлмиши тўғрисида сўз борган...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Сентябрь 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.