АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    “БИРГА ОВ ҚИЛАЙЛИК ОҒАЙНИ” (2019 йил 15 март. №5)

    Раздел: Жиноят Дата публикации: 29-04-2019, 15:22

    Одатда тоғлик одамларнинг қўй-эчкиси кўп бўлади. Ҳар ҳолда уларни боқиш учун яйлов, ҳашак топилади. Кўпинча ерлик аҳоли чорва молларини навбат қилиб яйловга ҳайдашади. 2018 йилнинг 25 сентябрь куни Мехаям қишлоғида яшовчи Бегали Қулмиевнинг ҳам навбати келган эди.

    Эрталаб маҳалладошларининг қўй-эчкиларини тўплаб яйловга олиб чиқди. Ҳар эҳтимолга қарши ўзи билан ов милтиғини ҳам олди. Яйловда юриб бир-иккита каптар ҳам отди. Тушга яқин телефони жиринглади, кўтарган эди Накурт маҳалла фуқаролар йиғинидаги Улфатан қишлоғида яшайдиган таниши Шуҳрат Донабоев экан. Салом-аликдан сўнг Шуҳратга яйловда чорва молларини боқиб юрганлигини айтиб қолди.

    — Бугун навбатим экан, ҳозир яйловдаман, — деди у. — Бир-иккита каптар отдим. Зерикиш йўқ.

    Овнинг дарагини эшитган Ш. Донабоев бирдан жонланди. Унинг хаёлига яқиндагина катта отасининг уйини таъмирлаётганда топиб олган ов милтиғи келди. 2018 йилнинг июнь ойида катта отасидан ўзига мерос бўлиб қолган уй-жойни таъмирламоқчи бўлди. Уйнинг том қисмини бузди ва устини шиферлади. Томнинг қамишларини олаётганда полиэтилен халтага ўралган бир нарса чиқди. Халтани очиб кўрса, ичида 1952 йилда ишлаб чиқарилган ов милтиғи билан бир дона патрон бор экан. У қонунга хилоф тарзда милтиқни яшириб қўйди. Б. Қулмиев билан суҳбат пайтида ана шу қурол ёдига тушган эди.

    — Мени ҳам овга олиб чиқмайсизми?  Овчиларга ҳамиша хавас қиламан. Милтиғим бор, нима дейсиз? — деди у илтимос оҳангида.

    — Яхши бўларди,-деди Б. Қулмиев бироз сукутдан сўнг. — Эртага вақтингиз бўлса, учрашайлик.

    Улар 26 сентябрь куни Мехаям қишлоғи яқинидаги Қизбуви сойи яқинида учрашишди. Шундан сўнг Хасантош манзилига қараб йўлга тушишди. Б. Қулмиев асли шу ерлик бўлгани учун ҳам Нурота қўриқхонасининг бу қисмини яхши биларди. Улар ёввойи ҳайвонлар ва қушлар тушадиган сойликка қараб юришди. Ш. Донабоев шеригидан икки юз метрлар нарида туриб, ўлжа пойлай бошлади. Бунинг учун бодом дарахтлари турган жойни мўлжалга олишди.

    Орадан бироз фурсат ўтгандан сўнг бодом остида ёввойи тўнғиз кўринди. Шуҳрат Донабоев мўлжални олиб ўқ узди. Шеригининг ўқ узганини кузатиб турган Б. Қулмиев ҳам тўнғизга қараб тепкини босди. Аммо тўнғиз кескин ҳаракат қилиб, тепаликка қараб югуриб кетди. "Овчилар" ўқ теккан-тегмаганлигини билиш учун тўнғиз турган жойга етиб келишди. Кейин эса унинг изидан таъқиб қилишди. Кўп ўтмай йўлда қон доғлари кўринди. Тўнғизнинг ярадор бўлганлиги аниқ эди. Озроқ юришгач, Б. Қулмиев билан Ш. Донабоев ўлиб ётган тўнғизнинг устидан чиқишди.

    Ш. Донабоев уйдан олиб чиққан пичоқ билан унинг терисини арчий бош-лади. Худди шу пайт тепаликдан тошларнинг тўкилган шовқини эшитилди. Уларнинг тўғрисидан бир киши келарди. Жиноят устида қўлга тушганликларини сезган икковлон тўнғизни ҳам ташлаб Сафарота қишлоғи томонга қоча бошлашди. Ш. Донабоевнинг олдини яна икки киши тўсиб чиқди. У энди йўлни чаппа солиб, Бел манзилига қараб югурди.

    Ўша куни Ш. Донабоев ярим тунда уйига кириб келди. Бир-икки кун  қўриқхона ходимлари излаб келишидан хавотир олиб, еган-ичгани татимади. Орадан бир неча кун ўтгандан сўнг эса излар босилиб, кўнгли хотиржам тортди. Аммо бу ҳотиржамлик алдамчи эди. 4 ноябрь куни унинг ҳовлисига Фориш туман ички ишлар бўлими ходимлари кириб келишди.

    Уйида ноқонуний равишда қурол сақлаганлиги ва давлат қўриқхонасига кириб, қонун талабларига зид ҳолатда ов қилганлиги сабабли Ш. Донабоевга суднинг ҳукми билан икки йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    Ҳабибулла ЎРОЛОВ,

    вилоят прокуратурасининг

    бўлим прокурори.

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

    ҚИШЛОҚДА ДУВ-ДУВ ГАП (2019 йил 14 январь. №1)

    2018 йилнинг апрель ойи ўрталарида қишлоқда дув-дув гап тарқалди: эмишки, номаълум шахс одамларнинг эшакларини ўғирлаб кетаётганмиш. Кеча фалончиникини, ўтган куни яна фалончиникини олиб кетганмиш. Далада эшак ишлатадиган...

    100.000 СЎМГА СОТГАН ЭДИ №36. 22 декабрь 2018 йил

    У судда айбини тан олди. Йигирма йилдан бери наша чекишини айтиб, узр сўради. Аммо Ҳаким Абдуваитов қилғиликни қилиб бўлган эди. Таркибида тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган "марихуана" гиёҳвандлик ўсимлиги баргларини бошқаларга...

    ЖАНЖАЛ ОРТИДАГИ ФОЖИА (№33. 20 ноябрь 2018 йил)

    Эрназарқўрғонлик Дониёр Қаршибоев ҳовлисини бироз тартибга олмоқчи бўлди. Ёзнинг айни чилласи. Иш излаб мардикорчилик қиладиган қишлоқ ёшлари кўп. Аммо у пул бегона бўлмасин, ўзимники деган мақсадда холасининг ўғли Шахзод...

    ҚАБОҲАТ (2018 йил 29 сентябрь, №28)

    Гулмиранинг орзулари мўл эди. Ҳали мурғак дилининг тўрида ҳаётга бўлган меҳр, ёруғ дунёга бўлган ошуфталик ловуллаб ёниб турарди. Аммо бир манфур қўл ана шу оловни юрагидан тортиб олди. Унинг яшашга иштиёқ ҳисси билан ёниб турган...

    ЯНА ПАНЖАРА ОРТИГА (26-сон)

    Илгари бир неча бор судланган жиноятчининг қайтадан ўғирликка қўл уриб, судлангани тўғрисида...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.