АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    БИР МУШТНИНГ КАСРИ (2019 йил 15 март. №5)

    Раздел: Жиноят Дата публикации: 29-04-2019, 15:22

    Халқимизда, топганинг тўйга буюрсин, деган гап бор. Дарҳақиқат, тўй улуғ ва муқаддас маросим. Айниқса, никоҳ тўйларида икки ёшнинг яқин қариндошларидан тортиб узоқ-яқиндаги дўсти-қадрдонлари уларнинг хурсандчилигига шерик бўлиш учун тўпланишади. Аммо...

    Шавкат Умаров 2018 йил 29 июнь куни соат 14 ларда синфдоши У.Маматқуловнинг никоҳ тўйи муносабати билан яна бир синфдоши Х.Дувлаев ҳамроҳлигида Жиззах шаҳридаги "Grand Hotеl" меҳмонхонаси ёнида жойлашган боққа келди. У ерда келин-куёвлар суратга тушишди. Боғда бир соатдан ортиқ сайр қилишди. Сўнг шу ерда жойлашган кафега киришди. Тўпланган синфдош дўстлар пиво ичиб, кўнгилхушлик қилдилар.

    Соат 16 ларда у уйга қайтиш учун ташқарига чиқди. Шу пайт Х. Дувлаев бошқа бир никоҳ тўйи сабабчиси бўлмиш куёв Х. Ўрозовнинг жўралари билан тортишиб турганлигини кўриб қолди. У тортишаётганларнинг олдига борди-да, Х. Дувлаевни нарига олиб кетмоқчи бўлди. Шу пайт Н.Темиров унинг йўлини тўсиб, деди:

    — Сен нимага аралашаяпсан. Тур, жўна бу ердан.

    — Бу менинг дўстим бўлади. Жанжални бас қилиб, ўз йўлларинга кетинглар.

    — Ие, ҳали менга ақл ўргатаяпсанми, мана сенга,  — Н. Темиров шундай дея Ш. Умаровнинг юзига мушт туширди.

    Бу ҳолат бир оз кайфи бор Ш. Умаровнинг ғазабини қўзғади. Жаҳлига эрк бериб, у ҳам бор кучи блан Н. Темировнинг юзига урди. Атрофдагилар ўртага тушиб, уларни икки томонга ажратиб қўйишди. Аммо Н.Темиров ўша зарбадан оғир тан жароҳати олиб, шифохонага тушди.

    Ачинарлиси, жабрланувчи Н.Темировнинг судда кўрсатма беришича, Х. Ўрозовнинг никоҳ тўйи муносабати билан ўша куни синфдошлари ҳамроҳлигида "Grand Hotеl" меҳмонхонаси ёнида жойлашган кафега борганини, у ердан телефон қилиш учун ташқарига чиққанини эслайди холос. Кейинги воқеаларнинг бирортаси ҳам хотирасида қолган эмас. Чунки у олган тан жароҳати натижасида хотирасини йўқотиб, шифохонада ҳушига келган.

    Бу кўнгилсиз воқеанинг хотимаси шу бўлдики, ширакайф бўлиб жаҳлига эрк берган Шавкат Умаров жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2019 йил 22 январь куни бўлиб ўтган суд мажлиси ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди. Унга нисбатан уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

     

    Турдимурод  БЕКМУРОТОВ,

    вилоят прокуратурасининг бўлим бошлиғи.

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

    УЧИНЧИСИ ОҒИРЛИК ҚИЛДИ (2019 йил 15 март. №5)

    2018 йил 21 октябрь куни Жалил Эшматов(мақоладаги исм ва фамилиялар ўзгартирилган) Эргаш исмли синфдошининг уйига бораётган эди. Йўлда яна бир синфдоши Б. Рахимов учраб қолди....

    ТЎЙГА ТЎЁНА ҚИЛГАН ЭМИШ (2019 йил 30 январь. №2)

    Қодиржон Ахмедов 2018 йил 19 октябрь куни Пахтакор туманига келди. Албатта, унинг бу ерга келишдан кўзлаган мақсади бор эди. Аммо у бирор бир ерда ишлашни ёки қадрдонлариникида меҳмон бўлиб, уларни йўқлашни мақсад қилмаган эди....

    ЖАНЖАЛ ОРТИДАГИ ФОЖИА (№33. 20 ноябрь 2018 йил)

    Эрназарқўрғонлик Дониёр Қаршибоев ҳовлисини бироз тартибга олмоқчи бўлди. Ёзнинг айни чилласи. Иш излаб мардикорчилик қиладиган қишлоқ ёшлари кўп. Аммо у пул бегона бўлмасин, ўзимники деган мақсадда холасининг ўғли Шахзод...

    ЯНА ПАНЖАРА ОРТИГА (26-сон)

    Илгари бир неча бор судланган жиноятчининг қайтадан ўғирликка қўл уриб, судлангани тўғрисида...

    Сумка қани

    Дорихон сотувчисининг сумкасини ўғирлаган жиноятчининг қлмиши тўғрисида сўз борган...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.