АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    ЛОТОК ЁНИДАГИ ОҒУ (2019 йил 15 март. №5)

    Раздел: Жиноят Дата публикации: 29-04-2019, 15:21

    Дилмурад Кадиров илгари бир неча марта судланган ва турли муддатларга жазога тортилган эди. Охирги марта  2015 йил 23 декабрда жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан

    3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. 2017 йил 18 январда жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг ажрими билан жазонинг ўталмай қолган 1 йил 11 ой 5 куни шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилганди. Кейинчалик эса жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг ажрими билан у муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Аммо у бундан заррача бўлсин, хулоса чиқармаган экан.

    Д. Кадиров акаси Р. Қодиров ва унинг оила аъзолари билан бирга яшарди. 2018 йил июль ойининг бошларида, уйдан кўчага чиқиб, йўл ёқасида турганди. Шу пайт Орзу исмли таниши "Исузи" русумли автобусни  ҳайдаб келиб, унинг олдида тўхтади.

    Ҳа ошна, нима қилиб турибсан? Бекорчимисан дейман?

    Ҳа, бекорчилик. Ўзингга йўл бўлсин?

    — Пахта чопиғига ҳашарчи  олиб бораяпман. Автобусга чиқ, айланиб келасан.

    Автобусда улардан ташқари одам кўп эди. Улар Дўстлик туманидаги Қ. Раҳимов хўжалигига етиб боришгач, чопиқчилар ўз ишлари билан машғул бўлди. Дилмурад эса дала айланишга тушди. Айланиб-айланиб бетон лоток тагида ўсиб ётган ёввойи нашаларга кўзи тушди. Кўзи тушди-ю, юраги ор-зиқиб кетди. Аммо ҳозир ҳамроҳлари кўплиги учун  териб олишга журъати етмади. Кейинчалик келиб олиб кетишни кўнглига тугиб, ортига қайтди.

    Орадан анча вақт ўтди. Уйида истеъмол қилиб юрган нашаси тугаб унинг хумори  тута бошлади. Дўстлик туманидаги дала майдонида ўсиб ётган ёввойи наша эсига тушиб, ўша ёққа боришни ният қилди. 2018 йил 20 октябрь куни йўловчи машинада Дўстлик тумани марказига келди. Бу ерда одамлардан Қ.Раҳимов хўжалигига қандай боришни сўраб олди. Ишни пухта қилиш учун бир неча елим пакет сотиб олди. Кейин киракаш машинага ўтириб, Қ.Раҳимов сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги ўша таниш фермер хўжалиги даласи яқинида тушиб қолди.

    Лоток ариқ олдига боргач, нашалар ҳалиям гуркираб турганини кўриб қувониб кетди. Шоша-пиша ишга киришди. Шу пайт яқинидан ўтиб кетаётган Н. Исканов ундан сўради:

    Ҳой оғайни, бу ерда нима қилаяпсан?

    — Сенинг нима ишинг бор? — деди у аччиқланиб.

    Унинг ҳаракатларидан нима иш қилаётганини тушунган Н.Исканов қўл телефони орқали ҳудуд профилактика инспектори И. Шодмоновга қўнғироқ қилиб, унга фермер хўжалиги дала майдонида нотаниш бир йигит елим пакетларга наша тераётганлигини маълум қилди.

    Дилмурод анча-мунча наша териб олганидан мамнун бўлганича йўл ёқасига чиқди. Йўловчи машина кутиб турганида эса унинг олдига туман ички ишлар бўлими ходимлари келишди. Бир неча холислар иштирокида ўтказилган текшириш жараёнида унинг нима мақсадда бу ерларга ташриф буюргани ойдинлашди. Суд ҳукмига кўра Дилмурад Кадировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Ғиёс ШЕРЙИГИТОВ,

    вилоят прокуратурасининг бўлим бошлиғи ўринбосари.

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

    ЕЛИМ ХАЛТА КЎТАРГАН ОДАМЛАР (2019 йил 15 март. №5)

    Қодир Муродов (мақоладаги исм-фамилиялар ўзгартирилган) оилали, икки нафар фарзанди бор, масъулияти чекланган жамият раҳбари бўлиб ишлаган. Аммо тузуккина ишлаб юрган бу инсон гиёҳванд модда истеъмол қилишга ружу қўйди....

    ЧАЙЛА ЁНИДАГИ ОҒУ (2019 йил 14 январь. №1)

    Бозорбой Усанов Пахтакор туманидаги "Самарқанд ҳосилдор даласи" фермер хўжалигида ишчи бўлиб ишларди. Унинг суд мажлисида иқрор бўлишича, шу йил май ойидан бошлаб наша чека бошлаган. Наша чекишини оила аъзолари ҳам, танишлари ҳам...

    100.000 СЎМГА СОТГАН ЭДИ №36. 22 декабрь 2018 йил

    У судда айбини тан олди. Йигирма йилдан бери наша чекишини айтиб, узр сўради. Аммо Ҳаким Абдуваитов қилғиликни қилиб бўлган эди. Таркибида тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган "марихуана" гиёҳвандлик ўсимлиги баргларини бошқаларга...

    МАЪМУРИЙ НАЗОРАТГА АМАЛ ҚИЛМАДИ

    Махмуд Мелибаев Тошкент вилояти, Бўка туманида туғилган. Оиласи билан ажрашган. Қарамоғида 2 нафар фарзанди бор, вақтинча ишламайди. Муқаддам 1994 йил 8 августда жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман суди томонидан 9 йилга, 2009 йил...

    Сумка қани

    Дорихон сотувчисининг сумкасини ўғирлаган жиноятчининг қлмиши тўғрисида сўз борган...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.