АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    ЕЛИМ ХАЛТА КЎТАРГАН ОДАМЛАР (2019 йил 15 март. №5)

    Раздел: Жиноят Дата публикации: 29-04-2019, 15:20

    Қодир Муродов (мақоладаги исм-фамилиялар ўзгартирилган) оилали, икки нафар фарзанди бор, масъулияти чекланган жамият раҳбари бўлиб ишлаган. Аммо тузуккина ишлаб юрган бу инсон гиёҳванд модда истеъмол қилишга ружу қўйди. Аста-секин бу бало уни ўз исканжасига олиб, атрофига шу дардга йўлиққанлар тўплана бошлади. Оқибатда эса гиёҳвандлик савдосига қўл урди-ю, тинч ҳаётини барбод қилди.

    У Муқим Обидов билан Дўстлик туманидаги ўзига тегишли дўконга келиб турган пайтида танишиб қолганди. 2018 йил 10 август куни соат 15-00 лар атрофида туман ҳудудидан оқиб ўтувчи каналда чўмилаётган вақтида унинг олдига М. Обидов келди.

    Ҳа укахон, яхши юрибсанми?

    — Ие, Муқим ака, яхшимисиз?

    — Рахмат. Сенга телефон қилдим, жавоб бермадинг.

    — Узр, чўмилаётгандим. Телефоним чўнтагимда эди.

    Қодир сувдан чиқиб, артинди. Кейин иккаласи бир муддат суҳбатлашиб ўтиришди. Суҳбат асносида у ёнидан ўзи истеъмол қилиши учун олиб юрган марихуанани чиқарди. Иккаласи қоғозга ўраб чекишди.

    — Менга "доринг"дан озроқ бергин. Биласанку, кечқурунга бориб бу зорманданинг хумори яна тутади.

    Қодир озроқ марихуанани 1000 сўмлик пул купюрасига ўраб, унга тутқазди. Кейин иккаласи хайрлашди, у дўконига кетди. Савдо ишлари билан машғул бўлиб турганида М. Обидов яна қўнғироқ қилди.

    — Боягидан яна керак бўлаяпти.

    — Дўконга келинг, шу ерда гаплашамиз.

    Қодир чўнтагидаги целлофан пакетга ўралган марихуанани олиб, 4 та гугурт қутисига жойлади. Соат беш билан олти оралиғида Муқим унинг дўконига кириб келди.

    — Манови сенга, — деди-да, унга бир даста қилиб ўралган 400.000 сўм пулни узатди. Қодир пулни пакетга ўраб, яшириб қўйдида, тайёрлаб қўйган гугурт қутиларини унга тутқазди.

    Орадан 20 дақиқалар ўтгач дўконга бегона кишилар кириб келишди ва ўзларини ҳуқуқ тартибот органи ходимлари деб таништирди.

    Қодир нима воқеа юз берганини англади. Текшириш чоғида унинг қуриган ҳолдаги 13,59 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини 400.000 сўм пулга сотганлиги аниқланди.

    Арнасой туманида яшовчи Собит Ҳакимов  ҳам бир йиллардан буён ёввойи нашани даладан териб олиб, қуритиб, истеъмол қилиб келарди. Унинг судда кўрсатма беришича, Қодир билан Дўстлик туманига эҳтиёт қисмлар сотиб олишга борганида танишган эди. Фермер хўжалигида ишчи бўлиб ишлагани учун иш юзасида улар вақти-вақти билан учрашиб турардилар.

    — Сизда наша топиладими? — сўради Қодир уларнинг ўртасида бўлган суҳбатларнинг бирида. — Ахир кун-тун даладасиз. Ёввойи наша ўсадиган жойларни билсангиз керак. Тўғриси, шу зормандадан тортиб тураман.

    — Яхши, топиб бераман, фақат икковимиздан бошқа ҳеч ким билмасин.

    Шу тариқа улар бир битимга келишди. Қодир Муродов ҳар ойда икки марта у ишлайдиган фермер хўжалигига бориб, иккаласи биргаликда қуритилган  марихуанани қоғозга ўраб чекишган. Турган гап Қ. Муродов пул эвазига ундан қўшимча гиёҳванд моддаларни сотиб ҳам олган.

    2018 йил 11 август куни Қодир унга қўнғироқ қилди:

    — Нашадан борми? — деди у салом-аликдан сўнг.

    — Бор. Лекин ҳозир бу ерда одам кўп. Кечқурун келсангиз яхши бўларди.

    — Яхши, келишдик.

    Кеч тушгач, соат 21-00 ларда Қодир унинг олдига келди. Иккаласи фермер хўжалиги дала майдонига боришди. Собит дала айланиб, ўсиб турган марихуанани юлиб, целлафон пакетга солиб, унга берди. Кейин ўзи қуритиб қўйган марихуанани ҳам дафтар варағига ўраб, шеригига тутқазди. Қ. Муродов гиёҳванд моддани чўнтагига солиб, машинасига ўтирди. Шу пайт етиб келган ички ишлар бошқармаси ходимлари уни қўлга олишди.

    Жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман судининг 2019 йил 10 январь куни бўлиб ўтган суд мажлиси ҳукмига кўра содир этган жиноятлари учун  Қодир Муродов етти йил, Собит Ҳакимов эса уч йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

     

    Ойбек ҚОСИМОВ,

    вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси.

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

    ЛОТОК ЁНИДАГИ ОҒУ (2019 йил 15 март. №5)

    Дилмурад Кадиров илгари бир неча марта судланган ва турли муддатларга жазога тортилган эди. Охирги марта  2015 йил 23 декабрда жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси...

    ТЎЙГА ТЎЁНА ҚИЛГАН ЭМИШ (2019 йил 30 январь. №2)

    Қодиржон Ахмедов 2018 йил 19 октябрь куни Пахтакор туманига келди. Албатта, унинг бу ерга келишдан кўзлаган мақсади бор эди. Аммо у бирор бир ерда ишлашни ёки қадрдонлариникида меҳмон бўлиб, уларни йўқлашни мақсад қилмаган эди....

    ЧАЙЛА ЁНИДАГИ ОҒУ (2019 йил 14 январь. №1)

    Бозорбой Усанов Пахтакор туманидаги "Самарқанд ҳосилдор даласи" фермер хўжалигида ишчи бўлиб ишларди. Унинг суд мажлисида иқрор бўлишича, шу йил май ойидан бошлаб наша чека бошлаган. Наша чекишини оила аъзолари ҳам, танишлари ҳам...

    100.000 СЎМГА СОТГАН ЭДИ №36. 22 декабрь 2018 йил

    У судда айбини тан олди. Йигирма йилдан бери наша чекишини айтиб, узр сўради. Аммо Ҳаким Абдуваитов қилғиликни қилиб бўлган эди. Таркибида тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган "марихуана" гиёҳвандлик ўсимлиги баргларини бошқаларга...

    Сумка қани

    Дорихон сотувчисининг сумкасини ўғирлаган жиноятчининг қлмиши тўғрисида сўз борган...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.