АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    ЧЕТ ЭЛДА ПУЛ ТОПАМАН ДЕБ (2019 йил 15 март. №5)

    Раздел: Жиноят Дата публикации: 29-04-2019, 15:19

    Унга танишларидан бири Туркияда ҳорижлик мигрантларга яхши иш ҳақи тўланаётганлиги тўғрисида гапириб қолди. Бу хабар ўша пайтларда бироз оилавий аҳволи оғирлашиб турган Холидани (мақоладаги исм ва фамилиялар ўзгартирилган) ўйлантириб қўйди. "Одамлар бекорга мақташмайди. Бориб кўрсаммикин,-деди у ўзига ўзи.-Бу ёқда отамнинг мазаси йўқ. Касалга қараш учун ҳам, оиланинг кундалик турмуши учун ҳам пул керак".

    У бу фикрини онасига айтди. Шусиз ҳам тақчилликдан қийналиб яшаётган онаизорнинг қизининг йўлини тўсишга, унга қаршилик қилишга ҳадди сиғмади.

     Аслида Холида қонуний тарзда Туркияга жўнаб кетиш учун ҳужжатларни тегишли органлар орқали расмийлаштириши мумкин эди. Аммо у тўғри йўлни танламади. Кимларнингдир "маслаҳатига" қулоқ тутиб, рухсатнома ва виза расмийлаштириш учун мутасадди ташкилотларга учрашишни қийин кўрди. Бунинг ўрнига "Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси тўғрисида"ги Қонунини қўпол равишда бузди. 2017 йил 5 январь куни мамлакатимиз чегарасидан ноқонуний ўтди ва Қозоғистоннинг Чимкент вилоятига борди. У ердан эса 11 январь куни самолётда Туркиянинг Истамбул шахрига учиб кетди.

    У Истамбулда Нодир деган таниши орқали қариндоши Азизани излаб топди. Азиза уни Қорасув даҳасидаги ижарада яшаётган уйига олиб борди ва ўзи ишлаётган  ресторанга ишга жойлаштириб қўйди. Маҳаллий шароитга бироз ўрганганидан сўнг эса ўзига муносиб иш қидиришга тушди. Кейин эса Истамбул шаҳридаги фабрикалардан бирига ишга жойлашди. Бироқ фабрикадаги меҳнат шароити ҳам, ойлик иш ҳақи ҳам уни қониқтирмади. Унинг сарсон-саргардонликдаги фаолияти бошланди, дурустроқ пул топиш мақсадида ресторанларда, салонларда ишлаб юрди.

    У ҳам айрим содда одамларга ўхшаб ҳорижда чўнтагим пулга тўла бўлади деб ўйлаган эди. Тезда унинг бу ўйлари сароб бўлиб чиқди. Халқимизда бойлик кўп деб ҳамма жойни қилмагин орзу, ҳамма жойда ҳам бордир тошу тарозу деган нақл бор. Холида саргардонликдаги кунларининг бирида туркиялик йигит билан шаърий никоҳга киришга мажбур бўлади. Ўзбекистонга келгунча у билан бирга яшайди.

    Ниҳоят 2018 йил 3 декабрда у Тошкентга қайтиб келади. Аэропортда уни ички ишлар органлари ходимлари кутиб олишади.

    Суд қонунларимизга хилоф равишда чет мамлакатга чиқиб кетганлиги учун Холида Муродовага жиноятига яраша жазо тайинлади.

     

    Муҳаббат ЎРАЗАЛИЕВА,

    вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси.

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

    ОИЛА ҚЎРҒОНИ БУЗИЛМАСИН (2019 йил 15 март. №5)

    Бакир Муродов (мақоладаги исм ва фамилиялар ўзгартирилган) турмуш ўртоғи Холида Муродова билан 2007 йилда никоҳдан ўтишган эди. Йиллар давомида оилада икки нафар фарзанд дунёга келди. Аввалида уларнинг муносабатларида тотувлик,...

    БИЛМАЙИН БОСДИМ ТИКОННИ... №35 12 декабрь 2018 йил

    Халқимизда, "билмайин босдим тиконни, тортадурман заҳрини", деган мақол бор. Ҳолбуки, енгилтабиатлик, ўткинчи ҳис-туйғулар, аниқроғи бу дунёнинг ўткинчи кайф-сафоларига ружу қўйиш киши бошига кўп ташвишларни, баъзида фалокатларни...

    ЎРГАНГАН КЎНГИЛ №35 12 декабрь 2018 йил

    Халқимизда ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, деган мақол бор. Одатда айрим шахслар бир жиноят қилдими, минг тавалло қилса ҳам яна ўша қилмишини қўмсай бошлайди. Дилшодбек Ниязов ҳам шундайлардан бири бўлиб чиқди. У ҳали ўсмирлик...

    ЖАНЖАЛ ОРТИДАГИ ФОЖИА (№33. 20 ноябрь 2018 йил)

    Эрназарқўрғонлик Дониёр Қаршибоев ҳовлисини бироз тартибга олмоқчи бўлди. Ёзнинг айни чилласи. Иш излаб мардикорчилик қиладиган қишлоқ ёшлари кўп. Аммо у пул бегона бўлмасин, ўзимники деган мақсадда холасининг ўғли Шахзод...

    ЗЎРАВОН ТОҒА-ЖИЯНЛАР (№30. 2018 йил 20 октябрь)

    Ҳакимали Бердиев  (мақоладаги исм ва фамилиялар ўзгартирилган) бўш пайтларида машинасида киракашлик қилади. 2017 йил 26 июль куни ҳам у одатдагидек Зомин тумани "Деҳқон бозори" ёнидаги машиналар тўхташ жойида мижоз кутиб...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.