АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    ПЛАСТИК КАРТАДАН ПУЛ ЎМАРИШ “ЎЙИНИ” 2019 йил 15 март. №5)

    Раздел: Жиноят Дата публикации: 29-04-2019, 15:19

    Шахрух Пардаев 2018 йил август ойида қўл телефонига янги сим карта сотиб олганди. Шу йил 13 октябрь куни мазкур сим карта рақами орқали пластик картасига 100.000 сўм пул тушгани ҳақида SMS келди.

    У дастлаб пулни ўзининг пластик картасига тушди, деб ўйлайди. Қўл телефонида иккита сим карта бўлгани учун пластик картасини тегишли жойга олиб бориб текширади, аммо ҳеч қандай пул тушмаганлиги аён бўлади. Шунда  SMS хабар август ойида сотиб олган телефон рақамига келиб тушганини, пулни эса эгаси ишлатганини билиб олади. Шундан сўнг сим картанинг олдинги эгасининг пластик картасидан сарф-ҳаражатлар бўлганида телефон рақамига SMS хабарлар келиб турди.

    Албатта, у мазкур ғайритабиий ҳолат юзасидан пластик карта тегишли бўлган банкка хабар қилиши ёки бошқа қонуний йўл тутиши мумкин эди. Аммо бундай қилмади. Хаёлига эгри йўл билан ўзганинг маблағига эгалик қилиш фикри келди. 2018 йил 14 октябрь куни "CLICK" орқали тўловни тасдиқлаш кодини билиш учун М. Аҳмедовага тегишли пластик картадан 5.000 сўмни ўзининг телефон рақамига ўтказиб кўрди. Натижа  кўнгилдагидек бўлди.

    2018 йил 17 октябрь куни М. Аҳмедовага тегишли пластик картага 2 марта 2.000.000 сўмдан жами 4.000.000 сўм пул тушгани ҳақида хабар келди. Шундан кейин унинг "иштаҳаси" очилиб кетди. Қўл телефоним орқали кўрсатадиган ҳунаримни ким билиб ўтирибди, дея ўша маблағнинг 3.000.000 сўмини "CLICK" орқали ўзининг пластик картасига ўтказиб олди.

    Бу ҳунарлар камлик қилди шекилли, у М. Аҳмедовага тегишли маблағни ўмаришда давом этди. 2018 йил 18 октябрь куни унинг пластик картасидан синглиси Н.Пардаевага тегишли пластик картага 900.000 сўм ўтказди. Буни қарангки, ўша куни М.Аҳмедованинг пластик картаси ҳисобига яна 10.000.000 сўм тушади. Ш. Пардаев фурсатни қўлда бой бермай, бу маблағнинг 5.000.000 сўмини "CLICK" тизими орқали Ж. Аҳмедов деган танишининг пластик картасига ўтказиб юборди.

    Жабрланувчи М. Аҳмедованинг суд мажлисида берган кўрсатмасига кўра у, 2016 йилдан Шароф Рашидов туманидаги 9-сонли махсус мактабгача таълим муассасасида дефектолог бўлиб ишлайди. Ўша пайтлари +99897-327-**-** телефон рақамидан фойдаланиб, "CLICK" тармоғига уланган. 2018 йил апрель ойида бошқа сим карта олганлиги учун +99897-327-**-** рақамдан фойдаланмаган. Пластик картаси ўша рақам орқали "CLICK" тармоғига улангани ёдидан кўтарилган.

    2018 йил октябрь ойида у турмуш ўртоғи билан автомашина олишмоқчи бўлишади. Шунинг учун отаси К. Кобилов 2018 йил 17 октябрь куни унинг пластик картасига жами 4.000.000 сўм, эртаси куни 10.000.000 сўм ўтказиб беради. Аммо 2018 йил 19 октябрь куни машина учун тўлов қилмоқчи бўлганида пластик картасида 3.000 сўм маблағ борлиги маълум бўлади. "Микрокредитбанк"ка бориб, пластик картасининг пул айланмасини текширтирганида, кимдир "CLICK" тармоғи орқали унинг пулларини ўмариб юргани ойдинлашди.

    Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тергов ишлари натижасида Шахрух Пардаевнинг фирибгарлиги фош бўлди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан ҳар ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш йўли билан уч йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

     

    Ўусан СУВОНҚУЛОВ,

    вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори.

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

    СИЗГА ҚАНЧА АРПА КЕРАК (2019 йил 30 январь. №2)

    2018 йил 18 февралда Улуғбек Суванқулов арпа сотиб олиш мақсадида Зарбдор туманига келди. У ўғли Д. Ҳазратқуловдан Ойбекнинг арпа сотишини эшитган ва туман марказига келишидан олдин у билан хабарлашган эди. Улар туман марказидаги...

    ҲИСОБИДАН АДАШГАН ҲИСОБЧИЛАР (2019 йил 14 январь. №1)

    Халқимизда устозидан ўзмаган шогирд шогирд эмас, деган нақл юради. Зеро, Хусниддин Холбеков ҳам "устози" Урон Мамашариповнинг ўргатганларига амал қилиб, кам бўлмади. Ўзгаларнинг ҳақига хиёнат қилишда устозидан ўтса ўтдики, лекин...

    ҲИСОБЧИНИНГ КАШФИЁТИ (№29. 2018 йил 10 октябрь)

    Ғуломжон Собиров анча йиллардан бери Зомин туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳисобчи бўлиб ишлайди. Шунинг учун ҳам унинг Ўзбекистон Республикаси "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонуни талабларидан, Вазирлар...

    ТЕКИН ДАРОМАД ИЛИНЖИДА(26-сон)

    Жахонгир Уралов билан Жуман Очилов иккаласи бир бўлиб, пул топишнинг антиқа йўлини ўйлаб топишди. Гап шундаки, 2012 йил куз ойида Ж.Уралов Ж. Очиловга тегишли 10 сотих ер майдонининг 4 сотихига уй-жой қурган эди. У шу мулкни Одил...

    Сумка қани

    Дорихон сотувчисининг сумкасини ўғирлаган жиноятчининг қлмиши тўғрисида сўз борган...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.