АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    БИР ЯРИМ МИЛЛИОН СЎМЛИК “ХИЗМАТ” (2019 йил 24 февраль. №4)

    Раздел: Жиноят Дата публикации: 26-04-2019, 10:46

    Жаҳонбек Шамсиев 2017 йил 3 июлдан 2018 йил 5 октябрга қадар Янгиобод туман маъмурий судининг судья ёрдамчиси лавозимида ишлаган. Янгиобод туман маъмурий суди раиси вазифасини вақтинча бажариш Зомин туман маъмурий суди раисига юклатилгани сабабли у Зомин туман маъмурий суди иш фаолиятига ҳам ёрдам бериб келганди. 2018 йил 13 сентябрь куни Ж. Шамсиевнинг олдига Ў. Ийгиликов келиб, унга мурожаат қилди:

    — Сиз билан бир масалада маслаҳатлашмоқчийдим. Аниқроғи, ёрдамингиз зарур.

    — Гапираверинг, биздан қанақа хизмат керак? — деди у.

    —  Мен маст ҳолда машинамни бошқарганим учун 1 йил-у 8 ой муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиндим. Хабарингиз бор, суд мажлиси ҳозир тугади.

    Хўш, ҳўш….

    — Сиз шу соҳада ишлайсиз. Ҳйдовчилик гувоҳномам билан огоҳлантириш талонини қайтариб олишга ёрдам берсангиз.

    — Бу иш анча оғирку-я, лекин хизмат ҳақимни берсангиз, хужжатларингизни олиб бераман.

    — Яхши бўларди. Сизни қуруқ қўймайман, албатта. Ўзи қанча билан битади шу иш?

    — Бир миллион беш юз минг сўм берасиз.

    — Маъқул. Ишқилиб хужжатларимни олсам бўлди.

    Шундан сўнг Ж.Шамсиев Зомин туман маъмурий судининг судья ёрдамчиси Б. Дўстматовга учрашиб, у билан мазкур иш юзасидан гаплашди:

    — Ў.Ийгиликовнинг иши билан ўзим шуғуллансам, дегандим.

    — Майли. Ўзи ҳозир ишим кўпайиб кетган. Ёрдам берсангиз, яхши бўларди.

    Шундай қилиб у Б.Дўсматовнинг ишончига кириб, суд қарори ижроси учун юборилаётган хатга илова қилинган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини ўзида олиб қолдида, фақат суд қарорини туман ички ишлар бўлими ЙЎХБга топширди.

    2018 йил сентябрь ойининг охирларида Ў. Ийгиликовдан 300.000 сўм ундирди. 2018 йил 3 октябрь куни эса ундан 100.000 сўмни олар экан, суд ходимларига билдирмасдан ўзида олиб юрган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини унга кўрсатиб, деди:

    — Айтилган пулни тўлиқ берганингиздан кейин хужжатларингизни оласиз.

    Эртаси куни унинг олдига танишларидан бири келди. У билан саломлашиб бўлгач, мақсадга ўтди:

    — Хабарингиз борми, йўқми, Ў.Ийгиликов поччам бўлади. Оилавий аҳволи жуда оғир. Сиз айтган пулни у бера олмайди. Аслида сизга учрашиш кераклигини унга мен айтгандим. Сиздан илтимос, ўша келишилган пулни камайтиринг.

    — Майли. Қанчага кучи етса, шунча берсин.

    —  Раҳмат сизга.

    2018 йил 5 октябрь куни ўша таниши унга телефон қилиб, қолган пулни беришини айтди. 6 октябрь куни у танишига телефон қилиб, пулни қачон беришини сўради.

    — Бугун Сардоба туманига бориб-келишим керак. Кечқурун учрашайлик.

    — Яхши. Фақат бугундан қолмасин.

    Улар шу куни соат 20:30 ларда Зомин туманининг "Лайлак уя" маҳалласида учрашишди. Ж.Шамсиев танишига ҳайдовчилик гувоҳномаси билан огоҳлантириш талонини бериб, ундан 600.000 сўм пулни олди. Машинасига ўтирган вақтида эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинди.

    2019 йил 28 январь  куни жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди ҳукмига кўра Жаҳонбек Шамсиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан айбли деб топилди. Унга ҳар ойлик иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил, олти ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

    Самандар АЗИМОВ,

    вилоят прокуратурасининг АМИБ терговчиси. dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

    ВАЪДАЛАРИ ЁЛҒОН ЭКАН (2019 йил 30 январь. №2)

    Бурхонжон Комилов вақтинча ишсиз бўлиб, илгари ҳам бир неча марта суд олдида жавоб беришига тўғри келганди. Аммо у тўғри хулоса чиқариб, тавба қилиш ўрнига яна жиноятга қўл уришдан ўзини тийиб туролмади. 2017 йилнинг ёз...

    НАФАҚАГА КЎЗ ТИККАНДИ (2019 йил 30 январь. №2)

    Лутфулла Ропиев (мақоладаги исм ва фамилиялар ўзгартирилган) 2016 йил май ойидан бошлаб Дўстлик туманидаги фуқаролар йиғинларининг бири раиси вазифасида ишлаб келарди. Фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд...

    ПУЛ БЕРИНГ УЧАСТКА СОТАМАН (№34. 30 ноябрь 2018 йил)

    Умид Хайдаров 2011 йил декабрь ойининг бошларида Жиззах шаҳар, "Кимёгар" маҳалласидаги эҳтиёт қисмлар сотиладиган бозорда Д.Усанов билан суҳбатлашар экан, ер участкасига оид мавзу тилга олина бошланди. — Билсангиз, мен кадастр...

    МАЪМУРИЙ НАЗОРАТГА АМАЛ ҚИЛМАДИ

    Махмуд Мелибаев Тошкент вилояти, Бўка туманида туғилган. Оиласи билан ажрашган. Қарамоғида 2 нафар фарзанди бор, вақтинча ишламайди. Муқаддам 1994 йил 8 августда жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман суди томонидан 9 йилга, 2009 йил...

    Сумка қани

    Дорихон сотувчисининг сумкасини ўғирлаган жиноятчининг қлмиши тўғрисида сўз борган...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.