АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    ҚОЧ ТРАКТОР БОСИБ КЕТАДИ (2019 йил 24 февраль. №4)

    Раздел: Жиноят Дата публикации: 26-04-2019, 10:41

    Улуғбек Ўтамуродов Зафаробод туманидаги "Бобур - Уммат" фермер хўжалигида иш юритувчи бўлиб ишларди. Фермер хўжалиги 2018 йилда 21 гектар майдонга пахта экади. Кузда ҳосилни йиғиб-териб олишда уларга Сирдарё вилоятидан хашарчилар келиб ёрдамлашади. 13 октябрь куни хашарчиларнинг кучи билан даладан икки тележка пахта териб олинади ва кечқурун тележкага ортилган ҳосилни Комил аканинг  тракторида туман марказидаги қабул қилиш пунктига олиб кетишади. Йўлда қўшниси И. Кўбаевнинг иккита пахта тўла  тележкани етаклаган трактори бузилиб қолганини кўрган Комил ака унинг тележкасини ҳам ўзининг тракторига тиркаб олади.

    Пахта юкланган тракторнинг ортидан У. Ўтамуродов укаси Умматжон ва жиянлари билан ўзининг "Жигули" автомашинасида йўлга тушишади. Улуғбекнинг судда кўрсатма беришича, трактордан илгарироқ пахта қабул қилиш пунктига кириб, олдинда турган таркторчилардан фермер хўжлагининг тракторини навбатсиз киритиб юборишларини илтимос қилади. Улар рози бўлишгач, тракторчига навбат кутиб турган тракторларни айланиб ўтиб, қарама қарши йўлдан тўхтамасдан тўғри қабул қилиш пунктига қараб ҳайдашни сўрайди. Тракторчи унинг айтганини қилади.

    Шу куни ички ишлар ходимлари Дилшод Файзуллаев билан Собитжон Бозоровга пахта юкланган техника воситаларининг қабул қилиш пунктига кириб-чиқишини тартибга солиш топширилган эди. Ички ишлар ходимлари навбатда турмасдан қарама-қарши йўлдан пунктга қараб келаётган тракторни тўхтатишади. Аммо тракторнинг олдида турган У. Ўтамуродов яна тракторчига қараб олдинга ҳайдаш ишорасини қилади.

    Д. Файзуллаев қатъий тартибда ундан навбатни бузмасликни сўрайди.

    — Навбатсиз кириш мумкин эмас, —дейди у. — Тракторни четга олинг.

    Бироқ Улуғбек ҳам ўз сўзидан қайтмайди:

    — Навбатсиз кирамиз, тракторчилардан рухсат сўраганман. Йўлдан қочинг!

    Вазиятни кузатиб турган С. Бозоров уларнинг тортишувига аралашади:

    — Тартибни бузманглар. Навбатсиз киритмаймиз. Шунча техника қаторида навбатга туринг.

    Навбатда туриш эса У. Ўтамуродовга ёқмайди. У жаҳлини босаолмайди. Хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходими Д. Файзуллаевни йўлдан четга тортади. Бунга ҳам кўнгли тўлмай, милиция ходимининг ёқасидан олади, кўйлакларини тортқилаб йиртади. Укаси эса милиция ходимлари шаънини таҳқирлайдиган сўзлар билан ҳақорат қилади.

    Ака-уканинг жанжали оқибатида Д. Файзуллаевга ўртача оғирликдаги, С. Бозоровга енгил тан жароҳати етади.

    Суд жамоат тартибига амал қилмаган ва хизмат вазифаларини бажараётган ички ишлар ходимларига қаршилик кўрсатганлиги учун ака-ука Ўтамуродовларнинг ҳар бирига турли муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

    Маҳмуд УСМОНОВ,

    вилоят прокуратурасининг

    бўлим бошлиғи.

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

    “ДУРЛАН” ҲАҚМИ, ЁКИ... (2019 йил 24 февраль. №4)

    "Техника сервис" масъулияти чекланган жамият судга мурожаат қилиб "Дурлан" фермер хўжалигидан 10.400.000 сўм асосий қарз, 5.200.000 сўм пеня ундиришни сўраган эди. Суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, 2015 йилда "Техника...

    БИР МУШТНИНГ ОҚИБАТИ – ҚОТИЛЛИК (2019 йил 14 февраль. №3)

    2018 йилнинг пахта йиғим-терими мавсумида Дўстлик туманидаги "Бунёдкор" қишлоқ фуқаролар йиғинига Тошкент вилоятининг Олмалиқ шахридан ҳашарчилар келишади. Пахта теримига жалб қилинган ҳашарчилар орасида "Аммафос-Махсам"...

    ҚОЧИБ КЕТМОҚЧИ БЎЛДИ (2019 йил 14 февраль. №3)

    2018 йил 6 сентябрь куни тунгги соат ўнлар бор эди. Мирзачўл туманидаги "Садаф" тўйхонасидан анчагина "тортиб" чиққан Январ Холмўминов яқинларининг эътирозига қарамай машина рулига ўтирди. Устига устак яна тўрт кишини ҳам...

    ЧАЙЛА ЁНИДАГИ ОҒУ (2019 йил 14 январь. №1)

    Бозорбой Усанов Пахтакор туманидаги "Самарқанд ҳосилдор даласи" фермер хўжалигида ишчи бўлиб ишларди. Унинг суд мажлисида иқрор бўлишича, шу йил май ойидан бошлаб наша чека бошлаган. Наша чекишини оила аъзолари ҳам, танишлари ҳам...

    СУДГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ ТУШУНТИРИЛДИ №36. 22 декабрь 2018 йил

    Фуқаро М. Ҳаққулов пахта йиғим-терими мавсумида хашарчиларга кўрсатилган транспорт хизматлари учун масъул ташкилотлар томонидан тўловлар амалга оширилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган эди. Мурожаат вилоят прокуратураси...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.