АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    ТУНДАГИ ШАРПАЛАР (2019 йил 24 февраль. №4)

    Раздел: Жиноят Дата публикации: 26-04-2019, 10:40

    Ўктам Жамолов(мақоладаги исм ва фамилиялар ўзгартирилган) 2018 йил 13 сентябрь куни кечки вақт танишлари Рахим Турсунов, Бахром Илашев ва Латиф Зоировлар билан кўчада учрашишди. Тўпланишдан мақсад, кимнингдир уйига тушиш ва унинг пешона тери билан топган мол-мулкини ўмаришдан иборат режа тузиш эди.

    — Биласизларми, шу кўчадаги бир хонадонни кўз остимга олиб қўйганман, — дея гап бошлади Ўктам. — Семиз қўйлари бор. Сотсак, анча-мунча пул бўлади.

    — Қачон ишга киришамиз? — деди тўпланганларнинг бири.

    — Албатта кечасида. Қоронғининг кўзи кўр, дейишади, — дея гапга қўшилди бошқаси.

    — Ярим кечаси бўлса янаям яхши, — деди Ўктам. — Ҳамма уйқуга кетади. Бемалол ишимизни битирамиз.

    Улар тунда Ўктам айтган уй олдида яна тўпланишди.

    — Мен шу ерда атрофни кузатиб тураман, — деди Ўктам паст овозда. — Сизлар девор ошиб, ҳовлига ўтасизлар. Қўра ҳовли этагида. Тушунарлими?

    Шериклари бошларини қимирлатиб, тасдиқ ишорасини қилишди-да, сўнг ишга киришишди. Девор ошиб, қўрадан бир бош қўчқорни ўғирлаб чиқишди.

    Ўктам қўчқорни шу маҳаллада яшайдиган ўртоғининг уйига олиб борди. Уни чақириб, деди:

    — Узр, ярим кечаси сени безовта қилдим. Зарур бўлмаганда келмасдим.

    — Нима гап ўзи? — сўради ўртоғи уйқусираган кўзларини унга тикиб

    — Даладаги чўпондан қўйимни олиб келгандим. Кечга қолиб кетдим. Шу кеча қўй сеникида туриб турсин. Биласан, бизникида қўйга жой йўқ.

    — Қачон олиб кетасан?

    — Эртага, — у шундай дея қўйни унга топширди.

    Эртаси куни у Р.Турсунов билан бирга қўйни йўловчи машинада ўзининг эски танишиникига олиб борди. Унга ҳам ўртоғига айтган ёлғон гапларни такрорлаб, қўйни 350.000 сўмга сотди. Пулдан 20.000 сўмини ҳайдовчига йўлкира ҳақи учун бериб, қолганини Р.Турсунов иккаласи тенг бўлишиб олди.

    — Қолган шерикларнинг ҳаққини нима қиламиз? — деди Р. Турсунов.

    — Уларни қўйиб туравер, кейинроқ ҳисоб-китоб қиламиз,  — деди Ўктам.

    Орадан яна тўрт-беш кун ўтди. У 2018 йил 16 сентябрь куни кечаси шериклари Р. Турсунов, Б. Илашев ва яна бир таниши Э. Дамиров билан бирга яна "овга" чиқди. Улар Зомин туманидаги шаҳарчада жойлашган бетон ғишт қуйиладиган цех олдида учрашдилар. Ўктам билан билан Э.Дамиров кўчада пойлоқчилик қилишни зиммаларига олишди. Р. Турсунов билан Б. Илашев бетон ғишт қуядиган дастгоҳнинг электр двигателини олиб чиқишди. Кейин двигателни шу атрофдаги стадионга яшириб қўйишди.

    Ўктам эртаси куни электродвигателни Жиззах шаҳрига олиб бориб, нотаниш бир одамга 400.000 сўмга сотди. Пулни эса ўртада бўлишиб олишди.

    Агар асосан ёш-ялангдан иборат бу ўғрилар тўдасининг қилмишларини батафсил баён қиладиган бўлсак, каттагина бир қисса бўлиши мумкин. Қуйида улар содир этган ўғирликларнинг айримларини мисол тариқасида келтирамиз.

    Мазкур ўғриликларнинг фаол иштирокчиси Л.Тўраев билан Н. Шарипов Р. Турсунов, Б. Илашев билан ўзаро келишиб, 2018 йил 23 сентябрдан 24 сентябрь кунига ўтар кечаси Зарбдор туманидаги сув истеъмолчилари уюшмасининг дала шийпонидан бозор баҳоси 600.000 сўмлик икки бош эшакни ўғирлашди.

    Л.Тўраев жиноят қилишда давом этиб, Р. Турсунов, Б. Илашев билан биргаликда 2018 йил 23 сентябрдан 24 сентябрь кунига ўтар кечаси Зомин туманидаги сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудида яшовчи фуқаронинг қўйхонасига киришиб, бозор баҳоси 1.000.000 сўмлик бир бош қўйни ўғирлаб, Даштобод шаҳрида яшовчи фуқарога ўғирланганлигини айтмасдан 700.000 сўмга сотиб юборишди.

    Бундан ташқари, судланувчилар Л. Тўраев билан Н.Шарипов 2018 йил 25 сентябрдан 26 сентябрь кунига ўтар кечаси соат 00:30 ларда Зарбдор туманидаги  сув истеъмолчилари уюшмаларининг биридаги  дала шийпонига ўғирликка тушиб, уюшма ишчиларига тегишли бозор баҳоси 300.000 сўмлик ва 950.000 сўмлик уяли телефон аппаратларини ўмаришди.

    Хулоса қилиб айтганда, ўғрилик орқали бойлик орттирмоқчи бўлган тўда аъзоларининг фағолияти узоққа бормади. Бузоқнинг югургани сомонхонагача, деганларидек, ўғрилар бирин-кетин қўлга олинди. Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судининг 2019 йил 8 январь куни бўлиб ўтган суд мажлисида уюшган ўғрилар тўдасининг ҳар бир аъзоси содир этган қилмишига яраша қонун олдида жавоб беришига тўғри келди.

    Аброрбек ЎРИШОВ,

    Зомин туман прокурорининг катта ёрдамчиси.

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

    НИҚОБДАГИ ОДАМЛАР №36. 22 декабрь 2018 йил

    Шариф Алиқулов  (мақодаги исм-фамилиялар ўзгартирилган) илгари бир эмас бир неча марта жиноятга қўл урган ва суднинг қора курсисига ўтирган эди. Лекин у барибир феъл-атворини ўзгартирмади. Яна ва яна ўғирлик жиноятини содир...

    КЕЧАСИ ОВГА ЧИҚДИ (№31. 30 сентябрь 2018 йил)

    Фориш  туманида яшовчи Бобир Кулбеков анчадан буён ишсиз. Оилада ундан бошқа боқувчи йўқ, барча харажат унинг бўйнига ташланган. Бирор фойдали иш қилса ҳам элга, ҳам хамёнига фойда бўлармиди. "Қимирлаган қир ошар", дейишади....

    Ойбек Шеровнинг саргузаштлари

    Форишлик Ойбек Шеров эҳтимол ҳаётида адашиб жиноят кўчасига бир марта кириб қолган бўлса, "хом сут эмган банда-да, адашгандир" деб ўйласак бўлар эди. Бироқ, бизнинг "қаҳрамонимизнинг" ҳаёти "жиноий саргузашт"ларга бой. Шунинг...

    Ойбек Шеровнинг саргузаштлари

    Форишлик Ойбек Шеров эҳтимол ҳаётида адашиб жиноят кўчасига бир марта кириб қолган бўлса, "хом сут эмган банда-да, адашгандир" деб ўйласак бўлар эди. Бироқ, бизнинг "қаҳрамонимизнинг" ҳаёти "жиноий саргузашт"ларга бой. Шунинг...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.