АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    ҲОВЛИДА ҲЕЧ КИМ ЙЎҚ ЭДИ (2019 йил 24 февраль. №4)

    Раздел: Жиноят Дата публикации: 26-04-2019, 10:39

    Отабек Шерназаров ўтган йили 18 ноябрь куни кечқурун ҳамқишлоғи билан Даштобод шаҳарчасидаги кафелардан бирида тамадди қилади. Суҳбат албатта, спиртли ичимликсиз ўтмайди. Дастурхонга бир шиша ароқ қўйилади. Кўп ўтмай даврага яна бир неча таниш келиб қўшилади. Ширакайф дўстлар бир-икки соатлардан сўнг тарқалишади. О. Шерназаров ҳамқишлоғини қишлоғига қўйиб қайтади.

    Аммо йўлда келатуриб калласида "ажойиб" фикр уйғонади: "Ҳозир тун яримга яқинлашиб қолди. Битта-яримта эгаси уйда йўқ ҳовлига мўраласамчи. Мол-пол учраб қолса ўмариб чиқардим. Эртага бозорга олиб чиқсам пул бўлади..."

    Ўзининг фикридан ўзи завқланиб кетган Отабек секин машинани Култепа қишлоғи билан Тўқбой қишлоғини бир-биридан ажратиб турувчи сел оқадиган жарлик томон ҳайдайди. Кейин эса машинани ўша ерда қолдириб, пиёда Култепа қишлоғидаги ҳовлиларни кўздан кечира бошлайди. Бироз юргандан сўнг олдидан ҳовлиси девор билан ўралмаган уй чиқади. У чаққонлик билан ҳовлига киради ва атрофни диққат билан ўрганади. Афтидан ҳовлида ҳеч ким йўқ эди. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун яна бироз кутиб туради.

    Аслида О. Шерназаровнинг бировнинг мулкини ўғирлаши биринчи марта эмасди. У илгари ҳам Жиноят кодексининг шу моддаси билан тегишли жазо муддатларини ўтаганди. Шунинг учун у дадиллик билан ўзини молхонага урди. Ичкарида она-бола сигир турарди. Сигирни машинага ортиш анча қийин. Шу боис у бузоқни етаклаб олиб чиқди. Бу пайтда соат тунги бирларга яқинлашиб қолганди.

    Бузоқни машинанинг салонига ортган Отабек тўғри Гулистон шаҳрига қараб йўл олди. У бугун мол бозори бўлишини биларди. Бироқ у бузоқни бозорнинг ичкарисига олиб кирмади. Дарвоза олдида турган харидорлардан бирига уни 1.650.000 сўмга пулладида, орқасига қайтди. Уйга келиб икки соатлар дам олиб, машинани ювишга чиқди. Салонга мол ҳиди ўтириб қолгани учун шу пайти келиб қолган бўласи Қ. Анорбоевнинг машинасидан дезодаранд олиб қолади.

    Бу пайтда бузоқнинг эгаси Э. Давлатов Зомин туман мол бозорида эди. Унга эрталаб турмуш ўртоғи қўнғироқ қилиб, сигир соғиш учун молхонага кирганида бузоқнинг жойида йўқлигини айтади. Уй соҳибаси қўни-қўшниларга ҳам чиқиб, суриштиради, аммо дарагини топаолмайди. Э. Давлатов ички ишлар органларига хабар қилади.

    Суриштирув давомида ички ишлар ходимларини жиноят излари Отабек Шерназаровга қараб етаклайди. Судда эса айбдор ўзининг барча қилмишларига иқрорлик билдиради. Суд жиноятчини қилмишларига яраша жазога маҳкум қилди.

    Икром НАРЗИЕВ,

    вилоят прокуратурасининг бўлим бошлиғи. 

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

    ЎРГАНГАН КЎНГИЛ №35 12 декабрь 2018 йил

    Халқимизда ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, деган мақол бор. Одатда айрим шахслар бир жиноят қилдими, минг тавалло қилса ҳам яна ўша қилмишини қўмсай бошлайди. Дилшодбек Ниязов ҳам шундайлардан бири бўлиб чиқди. У ҳали ўсмирлик...

    ЖАНЖАЛ ОРТИДАГИ ФОЖИА (№33. 20 ноябрь 2018 йил)

    Эрназарқўрғонлик Дониёр Қаршибоев ҳовлисини бироз тартибга олмоқчи бўлди. Ёзнинг айни чилласи. Иш излаб мардикорчилик қиладиган қишлоқ ёшлари кўп. Аммо у пул бегона бўлмасин, ўзимники деган мақсадда холасининг ўғли Шахзод...

    ТУНГИ САЁҲАТ (№29.2018 йил 10 октябрь)

    Ойбек Абдуҳамидов Ғаллаорол саноат касб-ҳунар коллежининг учинчи босқичида ўқийди. 2018 йилнинг 24 март куни кечга яқин кўча айланишга чиқди. Эрта баҳорнинг баданни жунжиктирувчи намчил хавосидан тўйиб-тўйиб нафас олди. У атрофга...

    САМИҚ АЙБИГА ИҚРОР БЎЛДИ (2018 йил 29 сентябрь, №28)

    Самик Юсубов уч маротаба суднинг қора курсисига ўтирган бўлишига қарамай бундан ўзига тегишли хулоса чиқармади. У яна жиноятга қўл урди. 2018 йил 20 январь куни қариндоши Фарҳод Мавлоновнинг уйига боради. Бироз суҳбатлашиб...

    "ЭЛЕКТР ДУХОВКА ОЛАСИЗМИ" 27-сон(21 сентябрь 2018 йил)

    К. Азаматова 2018 йил 11 июнь куни эрталаб турмуш ўртоғи Т. Азаматов билан уйдан чиқиб, йўл-йўлакай фарзандларини боғчага ташлаб ўтдида, туман марказий касалхонасига қарашли кўп тармоқли поликлиникага ишига кетди....

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.