АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    ҚИШЛОҚДА ДУВ-ДУВ ГАП (2019 йил 14 январь. №1)

    Раздел: Жиноят Дата публикации: 11-02-2019, 15:32

    2018 йилнинг апрель ойи ўрталарида қишлоқда дув-дув гап тарқалди: эмишки, номаълум шахс одамларнинг эшакларини ўғирлаб кетаётганмиш. Кеча фалончиникини, ўтган куни яна фалончиникини олиб кетганмиш. Далада эшак ишлатадиган одамларнинг ҳаммаси хайрон: бу сир-синоат қаёқдан пайдо бўлди?

    Қишлоқда деҳқончилик билан шуғулланган одамнинг эшаксиз яшаши қийин. Биров эшак билан арава тортади, биров ҳашак ташийди, яна биров молларини боқади, хуллас эшакнинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Воқеага ички ишлар идораларининг ходимлари аралашдию, дув-дув гапнинг сабаби аниқ бўлди...

    Собир Қувватов (мақола-даги исм ва фамилиялар ўзгартирилган) 5 апрель куни кўчада таниши Шавкат Турдимовни учратиб қолди. Оғайнилар қуюқ салом-алик қилишди.

    — Ўқишлар қалай? — сўради Собир. — Қийналмаяпсанми?

    — Қийналишку йўқкуя, лекин шу кунларда бироз зерикиш бўляпти-да.

    Собир Шавкатнинг икки йил аввал судланганидан хабари бор эди. Шунинг учун унга синовчан тикилар экан, писанда қилган бўлди.

    — Унда сенга иш топиб беришим мумкин. А, нима дей-сан?

    — Яхши бўларди, бекордан худо безор дейишадику, — деди Шавкат ҳам шеригининг илмоқли гапига илмоқ билан жавоб берар экан.

    — Унда шундай таклиф: ҳозир далада нима кўп, эшак кўп. Ўғирлаб олиб келамиз ва бозорга чиқариб сотамиз. Ана сенга пул, дўстим. Биласанми, кўпчилик одамларнинг эшакларига ичи ачимайди. ҳатто ким ўғирлади деб суриштириб ҳам ўтиришмайди.

    — Масаланинг иккинчи томони борда. Хўп, эшакларни олиб келдик ҳам дейлик. Лекин уларни кимга сотамиз? Харидор нима бўлади?

    — Бу жуда осон. Каримбойни биласанми? Бозорда даллоллик қилиб юради. Ўшанга ўтказамиз.

    Хуллас, Собир Қувватов билан Шавкат Турдимов гапни бир жойга қўйишди ва хаю-хайт дея далага жўнаб кетишди.

    Ўша куни вақт чошгоҳ пайтларида  қишлоқ фуқаролар йиғинига бирга боришди. Омадни қарангки, улар қишлоққа кираверишда кўчада ўтлаб юрган иккита эшакка дуч келишди. Бири унисини, иккинчиси бунисини минишдида орқага қайтишди. Йўлда яна бир боғлоқлик турган жониворни кўриб қолишди. Шавкат Собирнинг далдаси билан уни ҳам етаклаб олди.

    Даштободга қайтишгач Собир Қувватов эшакларни ўзи ваъда қилганидек Каримбой Бозоровга сотиб юборди.

    Излаганга баҳонаям кўп, 8 апрель куни Собирнинг таниши Ражаббой Тўраевнинг қўйлари йўқолиб қолади. С. Қувватов ўртоғи билан йўқолган қўйларни қидириб яна қишлоқ фуқаролар йиғинига келади. Аммо қўйлар қишлоқда йўқ эди. Улар орқага қайтишда кўчалардан бирида боғлиқ турган эшакларни кўриб қолишади. Эшак сотиб, пулига мазахўрак бўлган С. Қувватов оғайниси Р. Тўраевга эшакларни ўғирлашни таклиф қилади.

    — Кел, шу эшакларни ўзимиз билан олиб кетайлик. Сотсак пул бўлади, миниб кетсак, оёғимиз дам олади.

    Таклиф қўй излаб чарчаган Р. Тўраевга маъқул келди. Шунинг учун бу таклифга рози бўлди. Жониворлар ўша куниёқ К. Бозоровнинг мулкига айланди. Пул эса С. Қувватов билан Р. Тўраев ўртасида арра бўлди.

    Шундай қилиб эшак ўғирлаш авжга минди. Деярли ҳар куни қишлоқда шу гап. 15 апрелда К. Бозоровнинг ҳовлисига яна еттида эшак олиб келишди. Уларни машинага ортиб боришиб, бозорда сотиб юборишди. Ҳам даллол пуллик бўлди, ҳам ўғрилар. Даштободда эса одамлар хайрон, турли миш-мишлар тарқалган. Аммо тезда миш-мишларнинг овозаси ички ишлар бўлимига етиб келди. Ўғрилик билан шуғулланаётган беш нафар йигит кўп ўтмай қўлга тушди.

    Суд уларнинг ҳар бирига қилган жиноятларига қараб қонуний ҳукм чиқарди.

    Клара ЯКУБОВА,

    вилоят прокурорининг ёрдамчиси.

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

    НИҚОБДАГИ ОДАМЛАР №36. 22 декабрь 2018 йил

    Шариф Алиқулов  (мақодаги исм-фамилиялар ўзгартирилган) илгари бир эмас бир неча марта жиноятга қўл урган ва суднинг қора курсисига ўтирган эди. Лекин у барибир феъл-атворини ўзгартирмади. Яна ва яна ўғирлик жиноятини содир...

    ЖАНЖАЛ ОРТИДАГИ ФОЖИА (№33. 20 ноябрь 2018 йил)

    Эрназарқўрғонлик Дониёр Қаршибоев ҳовлисини бироз тартибга олмоқчи бўлди. Ёзнинг айни чилласи. Иш излаб мардикорчилик қиладиган қишлоқ ёшлари кўп. Аммо у пул бегона бўлмасин, ўзимники деган мақсадда холасининг ўғли Шахзод...

    45 МИЛЛИОН СЎМЛИК ЁЛҒОН (№32. 10 ноябрь 2018 йил)

    Шукурулло Эрназаров Арнасой тумани "Ғофур Ғулом" маҳалласида сартарош бўлиб ишлайди. Сартарошхона эса одатда янгиликлар кўп ва тез тарқаладиган жой ҳисобланади. 2016 йилнинг декабрь ойлари охири эди. Ҳузури-га танишларидан бири,...

    ҚАБОҲАТ (2018 йил 29 сентябрь, №28)

    Гулмиранинг орзулари мўл эди. Ҳали мурғак дилининг тўрида ҳаётга бўлган меҳр, ёруғ дунёга бўлган ошуфталик ловуллаб ёниб турарди. Аммо бир манфур қўл ана шу оловни юрагидан тортиб олди. Унинг яшашга иштиёқ ҳисси билан ёниб турган...

    ЯРИМ ТУН ЭДИ27-сон(21 сентябрь 2018 йил)

    Синдор Ботиров  (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2018 йил 10 май куни амакисига тегишли қўйларни Баҳром исмли чўпонга боқиш учун ташлаб келиш мақсадида вилоятнинг тоғли туманидаги қишлоқларнинг бирига йўл олди. Аммо Баҳром...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Сентябрь 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.