АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    СОХТА ШАРТНОМА (№34. 30 ноябрь 2018 йил)

    Раздел: Жиноят Дата публикации: 21-12-2018, 15:19

    Х. Усмонова  (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Жиззах шаҳридаги "Кўк бозор" худудидаги савдо дўконида белгиланган тартибда ўз фаолиятини юритиб келарди. Аммо, 2011 йилда савдо дўкони бузилишга тушганлиги сабабли у қайтадан қурилди. Орадан уч йил ўтиб, 2014 йилда савдо дўкони яна бузилишга тушди. Х. Усмоновага шаҳар ҳокимининг қарори билан "Кўтарма" маҳалласидан  544,0 квадрат метрга тенг ер майдони ажратиб берилди. Савдо шохобчаси қурилиши учун ҳамма нарса тайёр бўлган бир пайтда, унга ажратиб берилган ер майдони тагидан юқори босимли газ трубаси ўтганлигини айтишди:

    —  Бу ерда қурилиш қилиб бўлмайди. Ер тагидан газ трубаси ўтган. Жуда юқори босимли, жуда хавфли.

     Х. Усмонова  бунга ойдинлик киритиш мақсадида Жиззах вилоят газ таъминоти бошқармасига ариза билан мурожаат қилди. Афсуски, унга айтилган гаплар тўғри бўлиб чиқди. Ҳақиқатдан ҳам унга берилган ер майдонидан юқори босимли газ трубаси ўтган бўлиб, у ердан уй-жой ва бошқа иншоотлар қуриш мумкин эмасди.

    Иложсиз қолган Х. Усмонова шаҳар хокимлигига борди. Шаҳар хокимининг қурилиш бўйича ўринбосарига учрашиб, бошқа ер майдони беришларини талаб қилди. Ниҳоят, шаҳар хокимининг 2015 йил 28 октябрдаги 1614-сонли қарорига асосан унга вилоят ёнғинга қарши кураш батальони ёнидан 498 квадрат метр ер майдони ажратиб берилди. Барчаси кўнгилдагидек, энди қурилишни бошласам ҳам бўлар, ўйлади ичида у.

    Бу пайтда фуқаро Д. Соатов Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган "Кўтарма" махалласида жойлашган ер майдонида қурилиш ишлари билан шуғулланиб юрарди. Ушбу ер майдонининг атрофида бўлган жойни ҳам сотиб олиш мақсадида, Х.Усмонованинг ёнига келди. Х.Усмонова бироз ўйланиб турдида,  ўзининг номига берилган ер майдонини гарчи унга бошқа ер майдони берилган бўлсада, ундан фойдаланишни кўзлаб, 30.000.000 сўмга сотишини айтди. Д. Соатов унинг таклифига рози бўлди. Сўнг Х. Усмоновадан ер майдони ҳужжатлари ҳақида сўради.

    — Ер майдони ўзимнинг номимга ҳужжатлаштирилган, — деди Х. Усмонова. —  Ҳужжатларда ҳеч кандай камчиликлар йўқ. Мана, кўринг, дея тегишли ҳужжатларни кўрсатди.

    Д. Соатов 2015 йил август ойида ер майдонининг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун Х. Усмонова билан ер олди-соттиси билан шуғулланадиган  ташкилотда учрашишга келишишди. Бу вақтда Х. Усмонова мазкур ташкилот раҳбари И. Латипов билан ҳужжатларни сохталаштиришга улгурган эди. Ушбу бўш ер майдонини сотиш мумкин эмаслигини у яхши биларди. Шундай бўлсада улар И. Латипов билан шартномада бўш ер майдонини "Қурилиши тугалланмаган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси" деб кўрсатишади. 2015 йил 11 август куни Х. Усмонова ва Р. Мавлоновалар ўртасида сохта  "Кўчмас мулк бўйича олди-сотди шартномаси"тузилади. Бўш ер майдони Д. Соатовга 30.000.000 сўмга сотилади.

    2017 йил май ойида Х. Усмоновага вилоят ЁҚК батальони ёнидан берилган ер майдонига ҳам қурилиш қилиб бўлмаслиги тўғрисида хат келди. Бу орада унинг Д. Соатовга ноқонуний ер сотганлиги маълум бўлди.

    Суд Х. Усмоновага энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида — 2368000  сўм жарима жазоси тайинлади.

    И. Латипов эса ойлик иш ҳақидан 25  фоиз миқдорида давлат даромади ҳисобига ушлаш шарти билан 2  йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтайдиган бўлди.

     

    Маъруф МУҲИДДИНОВ,

    вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси.

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
    viagra_cheap 10 августа 2019 15:31

    Hello! http://viagragenttrr.com/ , , http://viagrabytffa.com/ , , http://cialisgenlkf.com/ , , http://cialisqmap.com/ , , http://cialisonlifast.com/ , ,
    Цитировать

    ОСОН ПУЛ ТОПИШ ЙЎЛИ (№30. 2018 йил 20 октябрь)

    Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 16-моддасига кўра, ер давлат мулки - умуммиллий бойлик эканлиги, олди-сотти қилинмаслиги, айирбошланмаслиги, ҳадя этилмаслиги ва гаровга кўйилмаслиги белгилаб қўйилган. Бахтиёр Бобобеков...

    МЎМАЙ ПУЛ ТОПИШ ДАРДИ (2018 йил 29 сентябрь, №28)

    2014 йилда "Кўк бозор" ва "Эски шаҳар дехқон бозори" акционерлик жамиятларини қайта реконструкция қилиш ишлари бошланганлиги муносабати билан "Sangzor-kristall" масъулияти чекланган жамиятга тегишли савдо дўконлари ҳам...

    ТЕКИН ДАРОМАД ИЛИНЖИДА(26-сон)

    Жахонгир Уралов билан Жуман Очилов иккаласи бир бўлиб, пул топишнинг антиқа йўлини ўйлаб топишди. Гап шундаки, 2012 йил куз ойида Ж.Уралов Ж. Очиловга тегишли 10 сотих ер майдонининг 4 сотихига уй-жой қурган эди. У шу мулкни Одил...

    ҚАЛОВИНИ ТОРСАНГ...(26-сон)

    Феруз Жалилов жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2014 йил 7 октябрдаги, 2015 йил 20 мартидаги, 2016 йил 21 октябрдаги ҳукмларига кўра  содир этган фирибгарлик жиноятлари учун жиноий жазога тортилган эди. Аммо у ўзига...

    НИЗОМ ТАЛАБЛАРИГА ЗИД

    «Тилладош» фермер хўжалиги раҳбари В. Йўлдошева туман прокуратурасига хўжалик ер майдонининг ноқонуний тортиб олинганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат қилган эди. Аризани текшириш жараёнида ҳақиқатан ҳам туман ҳокимининг 2015...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.