АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ –ОСОЙИШТАЛИК КАФОЛАТИ (№32. 10 ноябрь 2018 йил)

    Раздел: Жараён Дата публикации: 11-12-2018, 15:01

    Мамлакатимизда барпо этилаётган ҳуқуқий давлатнинг муҳим шартларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг дахлсизлигини таъминлашдан иборат. Қайд этиш жоизки, ўтган вақт давомида фуқароларнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

    2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш билан боғлиқ аниқ вазифалар белгиланган.

    Мазкур вазифалар ижроси юзасидан 2017 йил 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Қарорда давлат органлари ва кенг жамоатчилик олдида турган муҳим вазифалар аниқ ва равшан қилиб белгилаб берилди. Жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини амалга ошириш давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотлари, шунингдек хўжалик бошқаруви органларининг устувор вазифаси этиб белгиланди. Айниқса, жамоатчилик назоратини кучайтириш, ижтимоий ва давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, амалга оширилаётган профилактика чора-тадбирларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини, қонунийлик аҳволи ҳамда жиноятчилик даражаси ҳақидаги маълумотларни аҳолига етказиш масалаларида оммавий ахборот воситалари билан фаол ҳамкорлик қилиш, Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи имкониятларидан кенг фойдаланиш, содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва уларни бартараф этиш жараёни тўғрисида кенг жамоатчиликни тезкор хабардор қилиш каби муҳим ва устувор вазифалар ҳам қарорда алоҳида таъкидланган.

    Бу борада маҳаллаларда амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларни алоҳида тилга олиш керак. Зеро, маҳалла муҳитининг соғлом бўлиши мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида жуда муҳим ўрин тутади. Ҳар бир маҳаллани ҳуқуқбузарликдан холи ҳудудга айлантириш, бу борада бефарқлик, лоқайдлик ҳолатларига барҳам бериш жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлашнинг асосий шартларидан биридир. Ҳар бир фуқаро онгида "Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак" деган туйғуни шакллантириш ғоят муҳим аҳамиятга эга.

    Ҳуқуқбузарликлар ўз-ўзидан содир этилмайди. Асосий масала ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омилларни ўз вақтида бартараф этишдан иборатдир. Бунинг учун ҳар бир фуқаро қабул қилинган қонун ҳужжатлари, режалаштирилаётган тадбирларни амалга оширишда бирдек жонбозлик кўрсатиши лозим.

                              

                               Элёр Урдушев,

    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи.

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
    Jeaarteft 5 февраля 2019 21:08

    Canadian Hesalth Free Samples Of Viagra cialis cheapest online prices Cialis Kaufen Pillendienst Viagra Otras Alternativas Viagra Oder Levitra Forum Keflex Insomnia Amoxicillin And Clavulanate Potassium Dose viagra online prescription Acquistare Cialis Soft Cheap Generic Drugs From India Real Dutasteride Low Price Medicine With Free Shipping Where To Buy Cilias Professional Pills viagra Viamedic Online Parmasudical Company Viagra Best Price For Cialis 5mg Viagra Ricetta Ripetibile generic cialis canada Flagyl No Prescription Needed
    Цитировать
    aaosesCesse 10 августа 2019 02:35

    Aenniswhimi Denniswhimi http://regionstroy21.ru/index.php?subaction=userinfo&user=awuxis http://red-ship.com/forum/index.php?PAGE_NAME=profile_view&UID=48502 http://334t.com/home.php?mod=space&uid=952 speedtest2019
    Цитировать

    ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ (№30. 2018 йил 20 октябрь)

    Мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланишида темир йўллар муҳим аҳамият касб этади. Чунки, халқ хўжалигидаги юкларнинг қарийб 80 фоизи транспортнинг шу тури орқали манзилга етказилади. Ташилаётган юклар орасида катта миқдорда нефть...

    ИНСПЕКЦИЯ НЕГА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ? (2018 йил 29 сентябрь, №28)

    Савол: Кейинги пайтларда Ўбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ташкил этилганлиги тўҚрисида кўп эшитаяпман. Мазкур...

    ҲУҚУҚИЙ БИЛИМ: ТАРҒИБОТ ВА НАТИЖА (2018 йил 29 сентябрь, №28)

    Жамиятимизда фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий турмуш шароитларини юксалтириш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун барча имкониятларни яратиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланган. Шу мақсадда энг аввало,...

    ШАХСНИНГ АХБОРОТ ОЛИШ ҲУҚУҚИ (2018 йил 29 сентябрь, №28)

    Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан ахборотлар олиш, бу ахборотлардан фойдаланиш ва тарқатиш шахснинг конституциявий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади...

    ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

    Мамлакатимизда айниқса, сўнгги йилларда хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш, кичик бизнес ҳамда ишбилармонлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўнлаб қонунлар ва...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Октябрь 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.