АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    ҲУҚУҚИЙ БИЛИМ: ТАРҒИБОТ ВА НАТИЖА (2018 йил 29 сентябрь, №28)

    Раздел: Жараён Дата публикации: 7-11-2018, 10:49

    Жамиятимизда фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий турмуш шароитларини юксалтириш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун барча имкониятларни яратиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланган. Шу мақсадда энг аввало, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни ташвишга солаётган, ўйлантираётган муаммоларга ўз вақтида ечим топиш, жойларда хизмат кўрсатиш тармоқларининг фаолиятини самарали ташкил этишга эътибор қаратилмоқда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги,  шаффофлиги таъминланмоқда, хизмат кўрсатишда, аҳоли мурожаатлари билан ишлашдаги турли бюрократик тўсиқларга барҳам берилмоқда. Кейинги йилларда бу йўналишда бир қатор қонуний базалар яратилди, ҳаракатдаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

    Жумладан, 2017 йил 11 сентябрда янги таҳрирдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги, 2014 йил 5 майда "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрда "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар" тўғрисидаги Фармони қабул қилинди. Сўнгги ҳужжатда аҳоли мурожаатлари билан ишлашга эътиборсизлик билан қараётган давлат органлари раҳбарларига нисбатан жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган чоралар кўрилиши мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

    "Адолат ёлқини" газетаси Олий Мажлис ҳузуридаги Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди гранти - "Давлат органларида мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш" номинацияси доирасида Бахмал туманида туман прокуратураси, адлия бўлими билан ҳамкорликда "Сиз қонунни биласизми?" мавзуида социологик таҳлил ўтказди. Турли касб эгаларидан 40 нафар кишига "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонундаги норматив талаблар асосида тест саволлари тарқатилди.

    Тест натижалари респондентларнинг жимоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун нормаларидан яхши хабардор эканлигини кўрсатди. Жумладан, сўралганларнинг 90 фоизи "Мурожаатингиз юзасидан қабул қилинган қарорга рози бўлмасангиз, мансабдор шахс сизга нималарни тушунтириши лозим?" деган саволга тўғри жавоб беришган. Бу шубҳасиз, жойларда фуқароларнинг ҳуқуқий онгги ва ҳуқуқий маданияти юксалиб бораётганлигини кўрсатувчи категориялардан бири ҳисобланади. Шунингдек, тумандаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида аҳоли мурожаатлари билан ишлашга жиддий эътибор қаратилаётганлигини ҳам кўрсатади.

    Худди шунингдек, "Ариза ёки шикоят мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига келиб тушса, у неча кун муддатда кўриб чиқилиши керак?" деган саволга респондентларнинг 70 фоизи, "Сиз қўяётган масала давлат органи ваколатига кирмаса, шу давлат органи раҳбари сизни қабул қилиши мумкинми?" деган саволга 74 фоиз, "Тадбиркорлик субъектларини хомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш мумкинми?" деган саволга 84 фоиз, "Мурожаатингизни текшириш жараёнида адвокат хизматидан фойдаланишингиз мумкинми?" деган саволга респондентларнинг 72 фоизи тўғри жавоб қайтаришган.

    Шу билан биргаликда респондентларнинг маълум қисми қонунинг айрим нормаларини ҳали яхши ўзлаштиришмаганлиги ҳам кузатилди. Масалан, "Хорижий давлатларнинг фуқаролари ҳам мурожаат қилишлари мумкинми?" деган саволга респондентларнинг фақат 35 фоизи, "Мурожаатга бериладиган жавобга ким имзо қўяди?" деган саволга 32,5 фоиз, "Мурожаатлар қайси тилда ёзилиши мумкин?" деган саволга 45 фоиз респондент тўғри жавоб қайтарган. Демак, аҳоли орасида "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуннинг аҳамияти ва моҳиятини тушунтириш ишларини янада жонлантириш зарур.

    Умуман олганда эса, ўтказилган тест натижаси туманда аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онги юксалиб бораётганлигини, қонунларимизни ўрганишга қизиқиш кучаяётганлигини, одамлар ўзларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қодир эканликларини кўрсатди.

     

    Базарбой ЯХШИБАЕВ,

    Бахмал туман прокурорининг ўринбосари.


    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
    Jeaarteft 5 февраля 2019 06:56

    Canedian Pharmacy On Line Fedex Shipping Provera Viagra C'Est Quoi cheapest cialis 20mg Cialis Tadalafil 20mg Price Cialis 20mg 8 Stuck Cialis In Western Australia For Sale cialis without a doctor's prescription Propecia Canas
    Цитировать

    МУРОЖААТНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ҚАЧОН ТУГАТИЛАДИ (2018 йил 29 сентябрь, №28)

    Ўзбекистон Республикаси "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунининг 2017 йил 11 сентябрда қабул қилинган янги таҳририга "Мурожаатларни кўриб чиқишни тугатиш" деб номланган 30-модда киритилган. Чунки,...

    ШАХСНИНГ АХБОРОТ ОЛИШ ҲУҚУҚИ (2018 йил 29 сентябрь, №28)

    Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан ахборотлар олиш, бу ахборотлардан фойдаланиш ва тарқатиш шахснинг конституциявий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади...

    ОДАМЛАР НИМА УЧУН МУРОЖААТ ҚИЛИШАДИ?(26-сон)

    Шу йил 30 август куни Бахмал туманидаги 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини...

    ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

    Мамлакатимизда айниқса, сўнгги йилларда хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш, кичик бизнес ҳамда ишбилармонлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўнлаб қонунлар ва...

    ШИКОЯТНИ РУС ТИЛИДА ЁЗИШИНГИЗ МУМКИН

    — Жиззах шаҳрида яшайман. Ўрта мактабда рус тилида ўқиганман. Маҳаллий аҳоли орасида ўсганлигим учун ўзбек тилида яхши гаплашаман. Бироқ ўзбек тили грамматикасини яхши билмайман. Бир масала юзасидан маълум бир ташкилотга...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Сентябрь 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.