АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    САЙЁР СУД: ОШКОРАЛИК ВА АДОЛАТ УСТУВОРЛИГИ (2019 йил 15 март. №5)

    Раздел: Жараён Дата публикации: 29-04-2019, 15:24

    Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар сабабли сўнгги йилларда суд амалиётида ишларни аҳолининг кенг қатлами иштирокида сайёр суд мажлисларида кўриш тажрибаси тобора жамият ҳаётига чуқур кириб бормоқда. Зеро, сайёр суд мажлиси судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини намоён қилиш билан биргаликда  қонунлар мазмун-моҳиятини жамоатчиликка бевосита етказиш, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашнинг самарали  шаклидир.

    Сайёр суд мажлислари ижтимоий адолатнинг барқарорлигини, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Айни пайтда ишларни сайёр суд мажлисларида жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш аҳолининг кенг қатламига тарбиявий таъсир кўрсатади ва шу орқали содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш имкониятини ҳам яратади. Сайёр суд мажлислари давомида кўрилаётган ишларга доир амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан, моддий ва процессуал қонунчиликнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка янада чуқурроқ тушунтириш мумкин. Бу ҳолат эса аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишда, кўрилаётган низоларнинг келиб чиқиши, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабабларини ҳамда уларни юзага келтирган шарт-шароитларни бартарф этишда муҳим аҳамиятга эга.

     Шу боис ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2017 йил 24 июндаги қарори билан сайёр суд мажлисларини ўтказиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилган эди. Вилоят иқтисодий судлари томонидан мазкур услубий тавсиялар асосида ишларни сайёр суд мажлисларида кўриб чиқишга, суд мажлисларининг тарбиявий-профилактик аҳамиятини янада оширишга, амалий таъсир кўрсатиш орқали иқтисодий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шартномавий интизомга риоя этилишини таъминлашда кенг жамоатчиликнинг фаоллигига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

    Сўнгги йилларда вилоят иқтисодий судларида ишларни сайёр суд мажлисларида кўриш бўйича тизимли амалиёт йўлга қўйилди. Статистик маълумотлар ҳам вилоятда иқтисодий судлар томонидан сайёр суд мажлисларини ўтказиш кўрсаткичларининг йил сайин яхшиланиб бораётганлигини кўрсатмоқда.

    Иқтисодий судларда 2017 йил давомида даъво тартибида жами 30 364 та иш кўриб чиқилган бўлса, унинг 19 454 таси ёки 64 фоизи сайёр суд мажлисларида муҳокама этилиб, ҳал қилинган. 2018 йил давомида эса даъво тартибида 45 934 та  ишнинг 33 453 таси ёки 72,8 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

    Агар рақамларни туманлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, Жиззах туманлараро иқтисодий суди фаолиятида бу кўрсаткич 55,4 фоизни, Ғаллаорол туманлараро иқтисодий суди фаолиятида 88,2 фоизни, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди фаолиятида 83,2 фоизни, Зомин туманлараро иқтисодий суди фаолиятида 80,8 фоизни ташкил қилади. Шунингдек, вилоят иқтисодий судида биринчи инстанция сифатида кўрилган  6527 та ишнинг 4259 таси ёки 65,3 фоизи сайёр суд мажлисларида муҳокама қилинган.

    Таъкидлаш жоизки, сайёр суд мажлисларини асосан жамоатчилик кўп тўпланадиган ва уларнинг қатнашиши учун қулай бўлган жойларда ўтказишга алоҳида эътибор берилмоқда. Масалан, сайёр суд мажлисларининг кўпчилиги ҳокимликлар ва давлат ташкилотлари биноларида, маҳалла фуқаролар йиғинлари, давлат солиқ инспекциялари, фермер хўжалиги дала шийпонлари, ўқув муассасалари биноларида ўтказилмоқда.

    Сайёр суд мажлисларини тайёрлаш ва уни ўтказишда ташкилий ишларга жиддий аҳамият берилмоқда. Бунинг учун сайёр суд мажлисларига суд процесси иштирокчиларидан ташқари, давлат органлари ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоатчилик вакиллари, хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари, ходимлари, ёшлар, шу ҳудудда яшовчи меҳнатга лаёқатли аҳолининг фаол қатлами вакиллари таклиф этилмоқда. Суд мажлиси ўтказиладиган ташкилот маъмурияти кўмагида суд мажлиси ўтказиладиган кун, соат ва жой ҳақида аҳоли (меҳнат жамоалари) олдиндан ўз вақтида хабардор қилинмоқда.

    Шунингдек қонунда кўрсатилган тартибда ички ишлар органлари ходимларини жалб қилган ҳолда суд мажлисларини тартибни ўтказиш чоралари кўрилмоқда. Зарурат бўлганда эса суд мажлиси ўтказиладиган жой овоз кучайтиргич, оргтехника ва бошқа воситалар билан жиҳозланмоқда. Умуман олганда, сайёр суд мажлисларини қонун талаблари асосида самарали ўтказиш орқали содир этилган қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан кенг жамоатчиликда муросасизлик ҳиссини шакллантириш учун барча чораларни кўриб боряпмиз.

               

     

    Дониёрхўжа МАХАМАТОВ,

    вилоят иқтисодий

    суди раиси.

    Рахматжон БЕРДИЁРОВ,

    вилоят иқтисодий

    суди судьяси. dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

    АҲОЛИ МУАММОСИНИ ҲАЛ ҚИЛИШ УСТУВОР ВАЗИФА (2019 йил 15 март. №5)

    Маълумки, мамлакатимизда "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхоналар ҳуқуқий жиҳатдан расмий мақомга эга бўлган эди. ...

    ЭЛ ОСОЙИШТАЛИГИ ГАРОВИ (2019 йил 24 февраль. №4)

    Мамлакатимизда барпо этилаётган ҳуқуқий давлатнинг муҳим шартларидан бири қонунчиликни таъминлаш ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг дахлсизлигини таъминлашдан иборат....

    КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ –АДОЛАТ БАРҚАРОРЛИГИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ –АДОЛАТ БАРҚАРОРЛИГИ КАФОЛАТИДИР №36. 22 декабрь 2018 йил №36. 22 декабрь 2018 йил

    Мамлакатимизда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашиш, жамиятда адолат ва қонунийлик принциплари барқарорлигини таъминлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилган....

    ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ –ОСОЙИШТАЛИК КАФОЛАТИ (№32. 10 ноябрь 2018 йил)

    Мамлакатимизда барпо этилаётган ҳуқуқий давлатнинг муҳим шартларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг дахлсизлигини таъминлашдан иборат. Қайд этиш жоизки, ўтган вақт давомида фуқароларнинг тинч...

    ҲУҚУҚИЙ БИЛИМ: ТАРҒИБОТ ВА НАТИЖА (2018 йил 29 сентябрь, №28)

    Жамиятимизда фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий турмуш шароитларини юксалтириш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун барча имкониятларни яратиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланган. Шу мақсадда энг аввало,...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.