АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    МУРОЖААТ ҚИЛИШ МАДАНИЯТИНИ ЎРГАНАЙЛИК (2019 йил 24 февраль. №4)

    Раздел: Жараён Дата публикации: 26-04-2019, 10:43

    23 февраль куни Фориш тумани ҳокимлигининг мажлислар залида вилоят адлия бошқармаси, туман адлия бўлими, туман прокуратураси, вилоят адвокатура бошқармаси ҳамда "Адолат ёлқини" газетасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг гранти доирасида ҳамкорликдаги семинар-тренинги бўлиб ўтди.

    Семинар-тренингда грант лойиҳаси тренери Ўусан Равшанов Ўзбекистон Республикаси "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунининг аҳамияти, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қонун ижросини таъминлашдаги ҳуқуқ ва маж-буриятлари тўғрисида тушунтириш берди.

    — Мурожаатларни кўриб чиқишда — деди у, — давлат органлари, ташкилотларнинг мансабдор шахслари мурожаатни кўриб чиқиш учун зарур бўлган ахборотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш ҳуқуқига эга. Раҳбар мурожаат қилувчи ёки бошқа шахснинг иштирокисиз мурожаатни кўриб чиқиш мумкин бўлмаганда мурожаатни эшитиш учун мурожаат қилувчини чақириши мумкин. Қонун билан мансабдор шахсларга била туриб ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаатни текшириш сабабли етказилган харажатларнинг ўрнини қоплаш тўғрисида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи ҳам юклатилмоқда.

    Давлат органи, ташкилот ва уларнинг мансабдор шахслари мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши, мурожаат қилувчига унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини (агар улар давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир бўлган маълумотларни ўз ичига олмаса, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказмаса) таъминлаши шарт.

    Шунингдек давлат органи, ташкилотлар мансабдор шахслари мурожаат этувчига уларнинг аризалари, шикоятлари ва таклифларини кўриб чиқиш натижалари ҳамда қабул қилинган қарор ҳақида мурожаат кўриб чиқилганидан сўнг ёзма ёки электрон шаклда дарҳол хабар қилиши лозим. Оммавий қабуллар вақтида тушган ва жойида ҳал қилинган оғзаки мурожаатлар бундан мустасно. Қонун билан уларнинг зиммасига мурожаат юзасидан қабул қилинган қарор устидан, агар жисмоний ёки юридик шахс ушбу қарорга рози бўлмаса, шикоят бериш тартибини тушунтириш, мурожаатни кўриб чиқиш натижаларига кўра қабул қилинган қарорнинг ижросини назорат қилиш вазифалари ҳам белгилаб берилган.

    Қонуннинг 33-моддасига кўра мансабдор шахс қонунга хилоф ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) бартараф этиш юзасидан дарҳол чора-тадбирлар кўриш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабаблар ва шароитларни ўз ваколатлари доирасида аниқлаши, жисмоний шахс, унинг вакили, уларнинг оила аъзолари, юридик шахс, унинг вакили ва юридик шахс вакилининг оила аъзолари уларнинг мурожаатлари сабабли таъқиб этилишини белгиланган тартибда бартараф этиши лозим. Агар жисмоний ёки юридик шахсга унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилиши натижасида моддий зарар ёки маънавий зиён етказилган бўлса, қонунда белгиланган тартибда моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ёки маънавий зиённи компенсация қилиш чораларини кўриши шарт.

    Жисмоний ёки юридик шахснинг аризаси, шикояти ана шу мурожаатлар бўйича қонунга хилоф қарорлар қабул қилган давлат органи, ташкилот ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан қаноатлантирилган тақдирда, ариза ёки шикоят бериш ва уни кўриб чиқиш билан боғлиқ зарарнинг ўрни, аризани, шикоятни кўриб чиқиш учун тегишли давлат органининг, ташкилотнинг, шунингдек улар мансабдор шахсларининг талабига кўра жойларга бориш муносабати билан қилинган харажатларнинг ҳамда ана шу вақт ичида йўқотилган иш ҳақининг ўрни мурожаат этувчига суд тартибида қопланади. Суд тартибида маънавий зиён ҳам компенсация қилиниши мумкин.

    Жисмоний ёки юридик шахснинг аризасини ёхуд шикоятини кўриб чиқишда қонун талаблари бузилганлиги муносабати билан унга етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш сифатида давлат органи, ташкилот томонидан тўланган маблағлар айбдор шахсдан регресс тартибида ундириб олиниши мумкин.

    Шу ўринда кейинги пайтларда муаммога айланиб бораётган бир масалага эътиборларингизни қаратишни истардим. Ҳаммамиз қонунларни билишимиз керак, ҳаммамизда қонунларга ҳурмат ҳисси шаклланган бўлиши лозим. Шу билан бир пайтда мурожаат қилиш маданиятига ҳам амал қилишимиз зарур. Мурожаат қилиш тартиблари қонунларимизда қандай белгиланган бўлса, шунга бўйсинайлик. 

     Фориш туман адлия бўлими бошлиғи Шерзод Эрматов Президентнинг шу йил 17 январдаги "Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги  Фармони юзасидан тушунтириш берди.

    — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари, Виртуал қабулхоналари, — деди у, — давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилишини таъминлашда ўзига хос самарали механизмга айланди. Мазкур Фармонда жамиятимизда кейинги йилларда пайдо бўлган ана шу самарали ва энг зарур тизимни янада такомиллаштириш вазифалари белгилаб берилди. Эндиликда 2019 йил 1 февралдан бошлаб Халқ қабулхоналарининг муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишни, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий қилинди.

    Бундан кейин Халқ қабулхоналари ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлайди ҳамда ҳал қилинишини таъминлайди. Туман (шаҳар) Халқ қабулхоналари бошчилик қиладиган секторлар штаблари аъзоларидан иборат ишчи гуруҳлар ҳудудларни маҳаллалар ва хонадонлар (оилалар) кесимида таҳлил қилади, аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан қисқа бир йиллик ва ўрта муддатли манзилли тадбирлар режаларини шакллантиради.

    Шерзод Эрматов Фармон ва унинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш соҳасидаги аҳамияти тўғрисида батафсил ахборот берди ҳамда бугунги кунда ҳар бир шахс учун мурожаат қилиш маданиятини ўрганиш ва унга амал қилиш зарур эканлигини алоҳида таъкидлади.

    Семинар-тренинг шундан сўнг савол-жавоблар билан давом этди.

    Худойберди ТУРДИЕВ, "Қум Цитрус" фермер хўжалиги раҳбари: - 10 гектар майдонда боғдорчилик қиламан. Яқинда туман бандликка кўмаклашиш маркази масъул шахслари фермер хўжалигингизга яна 7 нафар қўшимча ишчи оласиз деган талабни қўйишди. Ишчиларим етарли десам ҳам тушунишни исташмаяпти.

    Ҳусан РАВШАНОВ:- Агар ҳақиқатан ҳам ишчиларингиз етарли бўлса, талаб нотўғри қўйилган. Қанча ишчи жалб қилиш масаласини ҳал этишда сиз ўз имкониятингиздан келиб чиқишингиз керак. Туман адлия бўлими билан бу масалани ўрганиб чиқамиз ва сизга керакли ҳуқуқий маслаҳатни  берамиз.

    Семинар-тренингда туманда узумчилик, асаларичилик ва бошқа соҳаларда тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш масалалари бўйича ҳам саволлар бўлди. Саволларга  туман прокурорининг ёрдамчисиҲикмат ЙЎЛДОШЕВ, «Кафолат» адвокатлар ҳайъати адвокати Мавлуда ЭРМУРАТОВА  жавоб беришди.

    Семинар-тренингда "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонун юзасидан тайёрланган слайдлар намойиш этилди.

    Иштирокчиларга лойиҳа доирасида кўргазмали восита ўрнида  тайёрланган "Мурожаат қилмоқчи бўлсангиз" номли рисола, "Сизни адвокат эшитади" буклети ва "Сиз қонунни биласизми?" тест саволлари тарқатилди.

     

    Р. ОЗОДБЕК.                                                                     

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

    МУРОЖААТ ОРТИДА ИНСОН ТАҚДИРИ БОР (2019 йил 30 январь. №2)

    Яқинда Дўстлик туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида вилоят адлия бошқармаси, туман адлия бўлими ҳамда "Адолат ёлқини" газетасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат...

    ТАКРОРИЙ ШИКОЯТ ҚАНДАЙ КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ (2019 йил 30 январь. №2)

    Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш...

    СИЗНИНГ МУРОЖААТ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНГИЗ №36. 22 декабрь 2018 йил

    Мамлакатимизда фуқароларнинг давлат ва ҳокимият органларига мурожаат қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан ҳуқуқий асосларда белгилаб қўйилган. Асосий Қонунимизнинг 35-моддасида "Ҳар бир шахс...

    МУРОЖААТНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ҚАЧОН ТУГАТИЛАДИ (2018 йил 29 сентябрь, №28)

    Ўзбекистон Республикаси "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунининг 2017 йил 11 сентябрда қабул қилинган янги таҳририга "Мурожаатларни кўриб чиқишни тугатиш" деб номланган 30-модда киритилган. Чунки,...

    ОДАМЛАР НИМА УЧУН МУРОЖААТ ҚИЛИШАДИ?(26-сон)

    Шу йил 30 август куни Бахмал туманидаги 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.