АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    “ДУРЛАН” ҲАҚМИ, ЁКИ... (2019 йил 24 февраль. №4)

    Раздел: Жараён Дата публикации: 26-04-2019, 10:42

    "Техника сервис" масъулияти чекланган жамият судга мурожаат қилиб "Дурлан" фермер хўжалигидан 10.400.000 сўм асосий қарз, 5.200.000 сўм пеня ундиришни сўраган эди. Суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, 2015 йилда "Техника сервис" масъулияти чекланган жамият ва "Дурлан" фермер хўжалиги ўртасида ижара шартномаси имзоланди. Шартнома шартларига кўра, жамият ўз ихтиёридаги шудгор тракторини 10.400.000 сўм ҳақ тўлаш шарти билан фермер хўжалигига бериши, фермер хўжалик эса тегишли тартибда ҳисоб-китобларни амалга ошириши керак эди.

    "Техника сервис" масъулияти чекланган жамият томонидан шартнома шартлари бажарилган бўлсада, бироқ фермер хўжалиги бир неча марта огоҳлантирилишига қарамасдан бажарилган ишлар учун ҳақ тўламаган. Суд жараёнида ижарага берувчининг асосий қарз тўғрисидаги даъвоси қаноатлантириладиган бўлди. Аммо 5.200.000 сўмлик пеня масаласида эътирозли ҳолат мавжудлиги эътироф этилди. Чунки, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонуннинг 25- моддасига кўра, "товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0.5 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим", деб белгиланган. Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шу кодекснинг 326-моддасида эса суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, деб белгиланган.

    Суд мазкур нормалардан келиб чиқиб, "Дурлан" фермер хўжалигидан "Техника сервис" масъулияти чекланган жамият фойдасига 10.400.000 сўм асосий қарз ва 3.328.000 сўм пеня ундиришни, суд харажатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, низонинг судгача етиб келишдаги айбини инобатга олиб, фермер хўжалик зиммасига юклашни лозим деб топди.

    Азиз ҚУДРАТОВ

    Жиззах туманлараро иқтисодий суди раиси.

    Махфуза АМАНМУРОДОВА,

    иқтисодий суд архивариуси.

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

    СУДГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ ТУШУНТИРИЛДИ №36. 22 декабрь 2018 йил

    Фуқаро М. Ҳаққулов пахта йиғим-терими мавсумида хашарчиларга кўрсатилган транспорт хизматлари учун масъул ташкилотлар томонидан тўловлар амалга оширилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган эди. Мурожаат вилоят прокуратураси...

    ЧОПИҚНИНГ ПУЛИНИ ОЛИШДИ (№30. 2018 йил 20 октябрь)

    Фуқаро Фотима Рўзимуродова ўзаро келишувга асосан Дўстлик туманидаги "Қаршиев Анорбой" ва "Кўклам Навбаҳор" фермер хўжаликларида ғўза чопиғида қатнашади. Бироқ фермер хўжаликлари раҳбарлари Ф. Рўзимуродовага чопиқ пулларини ўз...

    МАРКАЗ ИШ ҲАҚЛАРИНИ ТЎЛАДИ (№30. 2018 йил 20 октябрь)

    Фуқаро Жўрахон Қорахонов Дўстлик туман прокуратурасига мурожаат қилиб, Дўстлик туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан "Қорахон Жўрахон" фермер хўжалигида ишлаётган уч нафар ишчига иш ҳақларининг тўланмаётганлигидан норози...

    ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ҚАРЗИНИ ТЎЛАЙДИ (2018 йил 29 сентябрь, №28)

    Мамлакатимизда ижара муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Ижара тўғрисида"ги Қонуни, шунингдек, бошқа бир қатор қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади....

    ДАЪВО АРИЗАСИ КИРИТИЛДИ(26-сон)

    Хизмат кўрсатиш бўйича шартнома талаблари бузилганлиги тўғрисидаги мурожаат тўғрисида сўз борган...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.