АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

    Раздел: Жараён, Қонун ва ижро Дата публикации: 29-03-2017, 12:46

     

    Мамлакатимизда айниқса, сўнгги йилларда хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш, кичик бизнес ҳамда ишбилармонлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўнлаб қонунлар ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Мазкур ҳуқуқий-меърий ҳужжатлар тадбиркорлик субъектларининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини янада кўпайтириш, иқтисодимизнинг инвестициявий жозибадорлигини таъминлаш, мулкдорлар ва бизнес вакиллари орасида ишчанлик муҳитини такомиллаштириш имконини берди. Бугунги кунда мазкур соҳада жами саноат маҳсулотларининг учдан бир қисми, қишлоғ хўжалиги маҳсулотларининг 98 фоизи ишлаб чиқарилаётганлиги, иш билан банд аҳолининг 77 фоиздан ортиҚи шу тармоқда меҳнат қилаётганлиги  бунинг ёрқин мисолидир.

     

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони мамлакатимизда бизнес иқлимини янада соҚломлаштириш ва уни янги босқичга кўтариш имконини бериши шубҳасиздир. Зеро, Фармонда хусусий мулк эгаларининг, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари белгиланган ва айни пайтда уларнинг жавобгарлиги билан боғлиқ талаблар либераллаштирилган, назорат органларининг ижрога нисбатан масъулияти кучайтирилган.

    Жумладан, фармонда давлат органлари, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларга ўз фаолиятида қонун талабларини ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари  устуворлиги тамойилининг сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш вазифалари юклатилди. Тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда  аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик, уларнинг фаолиятини асоссиз тўхтатиб қўйганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қатъий бажарилишини таъминлаш топширилди.

    Шу билан бирга тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарни бевосита айбдорнинг ўзидан ундириш чораларини кўриш зарурлиги ҳам белгилаб берилди. Аниқроқ қилиб айтганда, бу билан тадбиркорлик ва кичик бизнес вакилларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг тўғри фаолият юритишларига тўсқинлик қиладиган ҳар қандай ноқонуний ҳаракатга ҳуқуқий жиҳатдан ўз вақтида баҳо берилиши шарт эканлиги уқтирилмоқда.

    Фармонда хусусий мулк ва бизнес субъектларининг ишига маҳаллий давлат бошқаруви ва назорат органларининг бюрократик тарзда аралашувларининг олдини олиш масаласига жиддий эътибор қаратилди. 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилинади. Шунингдек, юридик шахснинг тугатилиши билан боғлиқ текширишлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари юзасидан ўтказиладиган текширишлар ҳам тартибга солинади. Фақатгина Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига мувофиқ  қисқа муддатли текширувлар ўтказилиши мумкин.

    Фармонга мувофиқ эндиликда назорат қилувчи органлар режадан ташқари текшириш ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.  Юқорида таъкидлаганимиздек,  фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини таъминлаш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида қисқа муддатли текширишлар ўтказишнинг чекланган имконияти сақланиб қолади. Бундай текширишлар муддати бир иш кунидан ошмаслиги керак. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг ҳам барча турлари бекор қилинади.

    Тадбиркорлик ва бизнес субъектларининг жавобгарлиги билан боғлиқ тартибларни ҳам эркинлаштириш кўзда тутилмоқда. Молия-хўжалик фаолиятини юритишда биринчи марта ҳуқуқбузарликка йўл қўйган тадбиркорлар ва тадбиркорлик субъектларининг вакиллари ҳуқуқбузарлик ҳолатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда ихтиёрий равишда бартараф этган бўлса ёки етказилган зарарни тўлиқ қопласа, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, турли молиявий ва жарима санкцияларидан озод этилади.

    Шунингдек, биринчи марта ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан  шуғулланган шахслар ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб, бир ой мобайнида етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қопласа ёки давлат рўйхатидан ўтиш учун зарур бўлган барча хужжатларни расмийлаштириб, тадбиркорлик субъекти ҳуқуқига эга бўлса, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод қилинади. Фармондаги яна бир муҳим жиҳат, хусусий мулк эгаларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўлланилмайди.

    Жавобгарликни либераллаштириш соҳасидаги бу янгиликлар пировард мақсадда бизнес субъектларининг самарали иш юритишлари, йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида англаб, уни тузатиш чораларини кўрган ишбилармонларни фаол қўллаб-қувватлаш учун хизмат қилади. Шу муносабат билан фармонда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, Солиқ кодексига ва бошқа қонунлар ҳамда қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

    Фармон тадбиркорлик субъектларининг манфаатлари дахлсизлигини таъминлаш, уларнинг эркин фаолият юритишлари учун кенг имкониятлар яратиш соҳасидаги ривожланган давлатларнинг энг илғор тажрибаларини ўзида ифода этади. Масалан, унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ташкил этиш масаласи тавсия этилмоқда. Мазкур институт тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, уларни ҳимоя қилишни таъминлаш, маҳаллий ҳокимият ва бошқа давлат органлари билан муносабатларда уларнинг манфаатларини ифода этишда парламент назоратининг энг муҳим шакли ҳисобланади.

    Зеро, мазкур институтнинг вазифалари кўлами жуда кенг бўлиб, у тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этади, тадбиркорлик субъектларининг фаолияти текширилаётганда уларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлайди, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларининг амалда рўёбга чиқарилаётганлигини ўрганади, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолияти амалга оширилишига таъсири самарадорлигини баҳолаб боради, давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади.

    Бу шубҳасиз, мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш, ишбилармонлик ҳаракатини ривожлантириш, мулкдорлар қатламининг кенгайиб боришида сенаторлар ва депутатларнинг фаол иштирокини таъминлаш имконини беради. Тадбиркорликни ва бизнесни ривожлантириш, мамлакатга хориж инвестициясини кенг жалб қилиш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш соҳасидаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришда парламент аъзоларининг масъулиятини кучайтиради. Бинобарин, хориж тажрибаси тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантиришда, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишда вакил институти ва парламент назоратини ташкил этиш ижобий самара беришини тасдиқлаган.

    Энг муҳими, мамлакат иқтисодиётига хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида чет эл инвестициялари иштирокидаги янгидан ташкил этилган ишлаб чиқариш корхоналарига беш йил мобайнида улар рўйхатдан ўтказилган санада амалда бўлган солиқ ставкалари ва бошқа мажбурий тўловларни қўллаш ҳуқуқи берилди. Бу имтиёз инвестиция сифатида киритилган маблағлар миқдоридан қатъий назар хорижий инвестициялар иштирокидаги барча корхоналарга тадбиқ этилади.

    Фармонда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мутасадди республика ҳуқуқ тартибот органлари билан биргаликда икки ой муддатда фуқаролар ва тадбиркорларнинг давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга, коррупциянинг олдини олишга ва профилактика қилишга  қаратилган «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини тайёрлаш топширилди. Шунингдек, жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш  билан боғлиқ нормаларни янада либераллаштириш бўйича, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашишга,  уларнинг фаолияти тўхтатиб қўйилишига  йўл қўймасликка қаратилган, қўзғатилган жиноят ишлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текширувларни тайинлаш, ўтказиш ва уларнинг муддатини узайтиришнинг аниқ процессуал тартибини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар бериш топширилди.

    Алоҳида таъкидлаш жоизки, фармон талабларини амалда рўёбга чиқариш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, хусусий мулкчиликни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш борасида бешта энг устувор соҳа бўйича 42 та аниқ чора-тадбир амалга оширилишини назарда тутувчи Комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Дастур доирасида давлат ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлигидаги маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, давлат ресурсларидан фойдаланишнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида умумий эътироф этилган халқаро стандартлар асосида «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида», «Давлат харидлари тўғрисида», «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги ва бошқа бир қатор янги қонунларни қабул қилиш назарда тутилмоқда. Шунингдек, жиноят ишлари бўйича текширишларни тайинлаш ва ўтказиш тартибининг аниқ ҳуқуқий тартиботини белгилаш учун «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунга, Жиноят-процессуал кодексига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.

    Дастур асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ жиноят қонунчилиги нормаларини янада эркинлаштириш, жиноят содир этилиши натижасида етказилган зарарни аниқлашнинг, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашишларнинг ягона мезонлари ва асосларини белгилаш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқилади. Тадбиркорлик субъектларига ва уларнинг ходимларига маъмурий жазоларни қўллаш борасидаги вазифалар ва ваколатларни босқичма-босқич суд органларига ўтказиш йўли билан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд томонидан ҳимоя қилишни кучайтириш чоралари режалаштирилган. Бу чоралар шубҳасиз, тадбиркорлик субъектини текширган назорат қилувчи орган томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни мустақил кўриб чиқиш ва бу орқали маъмурий ишларни кўриб чиқишдаги бетарафлик ва холисликка таъсир кўрсатувчи амалиётни бартараф этади.

    Комплекс чора-тадбирлар дастурида солиққа тортиш тизими, божхона хизмати соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, хорижий инвесторларнинг манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга бўйсиндирилди. Хўжалик судлари тизимида суд мажлисларини ўтказишда ахборот коммуникация технологиялари воситаларидан кенг фойдаланиш ҳам назарда тутилмоқда.

    Умуман, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони биринчи навбатда мамлакат иқтисодиётини юксалтиришдаги сифат жиҳатидан янги босқични бошлаб бериши, шубҳасиз. Зеро, унинг ижросини таъминлаш, фармон доирасида белгиланган Комплекс чора-тадбирларни изчиллик билан амалга ошириш мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини, тадбиркорлик ва бизнес субъектларининг қонуний манфаатлари дахлсизлигини таъминлайди, уларнинг ишлаб чиқаришдаги иштирокини янада кенгайтиради.

     

    Мамиржон ТЕМИРОВ, Жиззах вилоят прокурорининг ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
    Jeaarteft 6 февраля 2019 03:13

    Viagra Besoin D'Ordonnance Kamagra Next Day Delivery Tab Online Isotretinoin Delivered On Saturday Florida antabuse Viagra Kaufen Ausland Cialis 10 Buy Albuterol Inhaler Canada Cephalexin Facts levitra wholesale no prescription Propecia Efectos Caida Del Cabello Discount Nexium Cephalexin 500mg Interaction With Lovenox viagra online prescription Malegra Fxt Topical Keflex Use Propecia Estructura Manly 100mg Review Comprar Cialis En Farmacia viagra Propecia Hipertension Xenical 60mg
    Цитировать

    НИЗОМ ТАЛАБИНИ БАЖАРИШМАГАНДИ шу боис комиссия мансабдор шахслари жазога тортилди

    Лекин вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги балиқчилик табиий сув ҳавзаларини балиқ овлаш корхоналарига ижарага бериш масалаларини кўриб чиқувчи махсус танлов комиссияси мансабдор шахслари мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, 2008 йил 1...

    АХБОРОТ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН

    - Маҳалламиз аҳлини безовта қилаётган бир масала юзасидан хизмат кўрсатувчи вилоят ташкилотларидан бирига мурожаат қилган эдим. Орадан йигирма кунлар ўтса ҳамки, жавоб бўлмади.    ...

    ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗО БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАНМИДИ?

    - Республика вазирликларидан бирининг раҳбари номига жамоамизда ишчанлик муҳитининг йўқолиб бораётганлигини ҳамда бунинг сабабларини изоҳлаб, электрон мурожаат тарзида ариза ташлаган эдим. Аммо орадан мана икки ой ўтяптики, унга...

    КРЕДИТ МАБЛАҒИ АЖРАТИЛДИ

    Туман прокуратураси томонидан фуқаро И. Таймуродовнинг АТБ «Халқ банки» Мирзачўл филиали томонидан кредит маблағлари ажратилмаётганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг «Ишонч телефони»га қилган...

    ШИКОЯТНИ РУС ТИЛИДА ЁЗИШИНГИЗ МУМКИН

    — Жиззах шаҳрида яшайман. Ўрта мактабда рус тилида ўқиганман. Маҳаллий аҳоли орасида ўсганлигим учун ўзбек тилида яхши гаплашаман. Бироқ ўзбек тили грамматикасини яхши билмайман. Бир масала юзасидан маълум бир ташкилотга...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.