АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    КОМИССИЯЛАР ФАОЛИЯТИ СУСТ (2019 йил 24 февраль. №4)

    Раздел: Жараён Дата публикации: 26-04-2019, 10:38

    Маълумки, 2018 йил 20 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бў-йича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинган эди. Фармонга кўра акция 2019 йил 1 майга қадар ўтказилиши белгиланган.

    Фармон ижросини таъминлаш доирасида кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича республика, вилоят, туман ишчи комиссиялари тузилди. Комиссиялар зиммасига кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш учун тақдим этилган мурожаатларни кўриб чиқиш ва унинг натижалари бўйича тегишли хулоса бериш, мурожаатларни жойига бориб ўрганиш, кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этишга тўсқинлик қилаётган ҳолатларни ва бошқа камчиликларни бартараф этиш вазифалари юклатилган.

    Аммо, мазкур ҳужжатнинг 2019 йил 28 январгача бўлган ижроси шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган комиссияларнинг фаолияти талаблар даражасида ташкил этилмаганлигини кўрсатмоқда. Президент Фармонида кўрсатилган бир марталик умумдавлат акциясининг аҳамияти, моҳияти юзасидан жойларда тушунтириш ишлари суст олиб борилмоқда. Зеро, 2019 йил 1 майга қадар вилоятда жами 42349 та ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларнинг эгалари умумдавлат акциясида иштирок этиши белгиланган эди. Ҳозиргача эса уларнинг 22 фоизи ёки 10050 тасидангина Давлат хизматлари марказларига аризалар келиб тушган холос.

    Ачинарлиси шундаки, ўрганиш давомида ўзбошимчалик билан қурилган тураржойларга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун умумдавлат акциясида иштирок этаётган шахсларнинг аризаларини ўрганиш тартиблари ҳам бузилаётганлиги кузатилди. Масалан, келиб тушган аризалардан 3780 тасининг кўриб чиқиш муддатлари бузилганлигини қандай изоҳлаш мумкин?!

     

    Илҳом МАХМУДОВ,

    вилоят прокуратурасининг бўлим катта прокурори.

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

    КОМИССИЯЛАР ФАОЛИЯТИ СУСТ (2019 йил 24 февраль. №4)

    Маълумки, 2018 йил 20 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш...

    ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН УЙ ҚУРГАН БЎЛСАНГИЗ... №35 12 декабрь 2018 йил

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарори билан "Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини...

    БИР МАРТАЛИК УМУМДАВЛАТ АКЦИЯСИ (№34. 30 ноябрь 2018 йил)

    Жиззах шаҳридаги маҳаллалардан бирида ҳовли қурганман. Турли сабаблар билан уни ҳалигача кадастр қилдирмаган эдим. Умумий майдони 7 сотих. Атрофимизда кўп қаватли уйлар йўқ.  Яқинда ўзбошимчалик билан қурилган...

    ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ МУҲИМ ДАСТУРИ №31. 30 сентябрь 2018 йил)

    Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат мулки объектларига сармоя киритиш соҳасидаги имкониятларини кенгайтириш мақсадида зарур шарт-шароитлар яратиш амалга...

    КЎЧМАС МУЛК ҲУҚУҚИНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШ27-сон(21 сентябрь 2018 йил)

    фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисидаги қонун...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.