АДОЛАТ ЁЛҚИНИ

газетаси расмий сайти

    КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ –АДОЛАТ БАРҚАРОРЛИГИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ –АДОЛАТ БАРҚАРОРЛИГИ КАФОЛАТИДИР №36. 22 декабрь 2018 йил №36. 22 декабрь 2018 йил

    Раздел: Жараён Дата публикации: 25-12-2018, 12:09

    Мамлакатимизда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашиш, жамиятда адолат ва қонунийлик принциплари барқарорлигини таъминлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилган.

    Чунки коррупция ҳар қандай жамиятни ич-ичидан емирадиган, демократияни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларни бўғадиган, одамларда давлатга бўлган ишончини сўндирадиган хасталикдир. Зеро, илмий адабиётларда изоҳланишича, коррупция атамасининг ўзи лотинча "corruptio" сўзидан олинган бўлиб, "пора эвазига оғдириш" деган маънони англатиши ҳам бежиз эмас.

    Шунинг учун ҳам жамият томирида ҳаракатланадиган ана шундай иллатга қарши курашиш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини юксалтириш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Республикамиз 2008 йил 7 июлдаги БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-йорк, 2003 йил 31 октябрь), 2010 йил март ойидаги Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши курашишнинг Истамбул режасига (2003 йил 10 сентябрь) қўшилган. 2017 йил 3 январда эса Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинди. Қонун доирасида 2017-2018 йилларга мўлжалланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури тасдиқланди. Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика Идоралараро комиссияси тузилди.

    Қонун мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш билан боғлиқ ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш, жамиятда коррупцияга қарши иммунитетни шакллантиришнинг норматив-ҳуқуқий асосларини яратишда муҳим босқич бўлди. 34 та моддадан иборат бўлган бу муҳим ҳужжатда коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ва бу борадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилди. Шунингдек, "коррупция", "коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик" ва "манфаатлар тўқнашуви" каби ҳуқуқий атамалар изоҳланди. Жумладан, коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини, ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, ҳудди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишдан иборат  эканлиги таъкидланди.

    Қонун билан коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органларининг вазифалари, ваколатлари ва мажбуриятлари, давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар белгиланди. Қонун талабларига кўра коррупцияга қарши курашишда  давлат органларининг фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, давлат органлари ходимларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, шахсий ва касбий сифатлар, очиқлик, беғаразлик, адолатлилик ва холислик принциплари асосида танлов бўйича саралаш ҳамда хизматда кўтарилиши тизимини жорий этиш белгиланди ва бугунги кунда бу талаблар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

    Қонуннинг 25-моддаси билан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйишга, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашга доир чора-тадбирлар белгиланди. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг замонавий шакллари ва усулларидан фойдаланиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг техник таъминоти даражасини ошириш, уларнинг ишига ахборот коммуникация технологияларини жорий этишга эътибор қаратилди.

    Қонунга коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот берган шахсларнинг ҳимоясини таъминлаш юзасидан алоҳида модда киритилгани ҳам эътиборга молик бўлди. Унга кўра коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахслар давлат ҳимоясида бўлади. Уларни таъкиб этиш ҳолатлари учун қонунларимизда жиноий жавобгарликкача бўлган жазо чоралари қўлланилиши назарда тутилган.  

    Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги 391-сон ва 2017 йил 29 мартдаги 421-сонли қонунлари билан Жиноят кодексига бир қатор ўзгартишлар киритилди, пора олиш, пора бериш, пора олди-бердисида воситачилик қилиш, давлат органи вакилларини пора эвазига оғдириб олиш каби жиноятлар учун жазо чоралари кучайтирилди. 2017 йил 11 сентябрда "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. Қонун асосида ҳар бир вилоят ва туманда (шаҳар) да Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари, Виртуал қабулхоналари ташкил қилинди. Фуқароларнинг давлат органи вакилининг ҳар бир ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан мурожаат қилишлари учун очиқ, шаффоф ва адолат тамойилига асосланган тизим яратилди. Таомилимизга давлат органлари раҳбарларининг "видиоконференцалоқа"си, "оммавий қабули", "сайёр қабули" деган тушунчалар кириб келди.

    Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам коррупцияга қарши курашишни янада кучайтириш имконини бермоқда. Эндиликда жиноят, иқтисодий, маъмурий, фуқаролик судларининг фаолиятига ошкоралик туси бериш мақсадида корхоналарда, ташкилотларда, ўзини ўзи бошқариш органлари биноларида сайёр судлар ўтказиш тажрибаси амалга оширилмоқда. Шунингдек, судларни видеоконференалоқа тарзида ўтказиш тажрибасини қўллаш амалиёти кенгайтирилди.

    Аммо жамиятимизга ёт бўлган ва адолат принципларининг барқарорлигига таҳдид соладиган бундай иллатга қарши курашишни янада кучайтириш давр талабидир. Президентимиз Ш. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган маърузасида "Коррупцияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қанчалик ҳаракат қилмасин, халқимиз бу жирканч иллатга муросасиз бўлмас экан, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас экан, бу балога қарши самарали курашни ташкил эта олмаймиз" деб алоҳида таъкидлади.

    Зеро, коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назоратининг ўрни катта. Ҳар бир давлат идорасида коррупцияга қарши кураш бўйича ўзининг дастури бўлиши лозим. Бундан ташқари, ривожланган мамлакатларнинг парламентларида коррупцияга қарши кураш бўйича комиссия ва қўмиталар мавжуд. Президент ҳориж тажрибалари ва Конституциямиз талаблари асосида Олий Мажлис палаталарида Коррупцияга қарши курашиш бўйича қўмиталар ташкил этишни таклиф қилди. Бу шубҳасиз, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашни янада кучайтиришда вакиллик органларининг кенг иштирокини таъминлаш имконини беради.

    Умуман олганда, "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонун ва мазкур қонун доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онггини янада юксалтириш, жамиятимизда адолат, қонун устуворлиги тамойилларининг барқарорлигини таъминлаш учун хизмат қилмоқда. 

    Даврон БОБОХОНОВ,

    Бош прокуратура бошқарма прокурори.

     

    dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

    СИЗНИНГ МУРОЖААТ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНГИЗ №36. 22 декабрь 2018 йил

    Мамлакатимизда фуқароларнинг давлат ва ҳокимият органларига мурожаат қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан ҳуқуқий асосларда белгилаб қўйилган. Асосий Қонунимизнинг 35-моддасида "Ҳар бир шахс...

    ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ –ОСОЙИШТАЛИК КАФОЛАТИ (№32. 10 ноябрь 2018 йил)

    Мамлакатимизда барпо этилаётган ҳуқуқий давлатнинг муҳим шартларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг дахлсизлигини таъминлашдан иборат. Қайд этиш жоизки, ўтган вақт давомида фуқароларнинг тинч...

    ҲУҚУҚИЙ БИЛИМ: ТАРҒИБОТ ВА НАТИЖА (2018 йил 29 сентябрь, №28)

    Жамиятимизда фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий турмуш шароитларини юксалтириш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун барча имкониятларни яратиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланган. Шу мақсадда энг аввало,...

    ШАХСНИНГ АХБОРОТ ОЛИШ ҲУҚУҚИ (2018 йил 29 сентябрь, №28)

    Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан ахборотлар олиш, бу ахборотлардан фойдаланиш ва тарқатиш шахснинг конституциявий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади...

    ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

    Мамлакатимизда айниқса, сўнгги йилларда хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш, кичик бизнес ҳамда ишбилармонлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўнлаб қонунлар ва...

    Добавить отзыв
    Старайтесь излагать свои мысли грамотно и лаконично

    Введите код:
    Включите эту картинку для отображения кода безопасности
    обновить, если не виден код



Оцените работу движка
Лучший из новостных
Неплохой движок
Устраивает ... но ...
Встречал и получше
Совсем не понравился

image
image
image
image
О сайте

САЙТ ҲАҚИДА

«    Сентябрь 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 
Адолат ёлқини газетаси расмий сайти 2016 йил.